«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер жамоага Жозе Моуринью бош мураббий этиб тайинланганига муносабат билдирди.
«Ўйлашимча, Моуриньюни қўлга киритиб, жамоамиз яхши иш қилди. У Европадаги энг яхши мураббийлардан бири, агар энг яхшиси бўлмаса. Бироқ «Манчестер Юнайтед» мавзусига кейинроқ қайтамиз», — деди германиялик футболчи.
«Жамоанинг барча аъзолари шундай мураббий бизда ишлашидан хурсанд. Бироқ ҳозир футболчилар «Манчестер Юнайтед» эмас, балки Евро ҳақида кўпроқ ўйламоқда», — деди Бастиан Швайнштайгер.