Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске Евро-2016да кимни асосий дарвозабон сифатида танлашни билмаяпти.
«Сафимизда ажойиб дарвозабонлар бор. Ўртоқлик ўйинларида уларни навбат билан ўйнатяпмиз, аммо асосий дарвозабонни Чехияга қарши учрашув куни танлаймиз», – деди Дель Боске.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоасининг қитъа чемпионати учун "заявка"сидан уч нафар дарвозабон ўрин олган — Икер Касильяс («Порту»), Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед») ва Серхио Рико («Севилья»).