Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Превью: Ўзбекистон - Канада ўртоқлик ўйини

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Канадага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин Австриянинг Бад Валтерсдорф шаҳрида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти — 19:00 (Тошкент вақти билан).

Терма жамоамиз ўз тарихида илк марта КОНКАКАФ минтақаси вакилига қарши майдонга тушади. Табиийки, Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари илк марта тўқнаш келишади.

Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида бошланадиган ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқич ўйинларига тайёргарлик кўраётган бўлса, Россия Мундиали йўлида КОНКАКАФ минтақасидаги 4-саралаш босқичида иштирок этаётган канадаликлар учун қолган ўйинларга ҳозирлик кўрмоқда. Рақибимиз ўз гуруҳида 4 очко билан 4-турдан кейин Мексика (12 очко) ва Гондурас (4 очко)дан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳнинг яна бир вакили Салвадорда 2 очко бор. Канадани 2 ва 6 сентябрь кунлари Гондурас ва Салвадорга қарши муҳим баҳслар кутиб турибди.

Канада терма жамоаси бундан 4 кун аввал Озарбойжонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Бу баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Терма жамоамиз эса 2 июнь куни Олий лигада ўйнаётган легионерлар терма жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди (2:2).

Терма жамоамиз 4 июнь куни Австрияга етиб борди ва тайёргарликни ўша жойда давом эттирмоқда. Терма жамоамиз мураббийлар штаби, бир қатор етакчи футболчиларни мазкур йиғинга жалб қилмаган. Хориж чемпионатларида тўп сураётган миллий терма жамоа футболчиларига чемпионат ўйинлари энди тугагани боис, таътил беришга қарор қилган. Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив"), Азиз Ҳайдаров ("Аш-Шабоб"), Сардор Рашидов ("Ал-Жаиш") ҳамда жароҳатини даволаётган Анзур Исмоилов ("Чангчун Ятай") бу сафар термага ёрдам бера олишмайди. Самвел Бабаян бу йиғинда асосан бошқа футболчиларни синовдан ўтказиб олади.

Демак, бугун 19:00да Ўзбекистон - Канада ўртоқлик учрашуви. Ўйинни матнли онлайн трансляция шаклида ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Терма жамоаларнинг кенгайтирилган таркиблари

Ўзбекистон терма жамоаси
Дарвозабонлар: Александр Лобанов ("Персеполис", Эрон), Игнатий Нестеров ("Локомотив), Элдорбек Суюнов ("Насаф").
Ҳимоячилар: Александр Мерзляков ("Бухоро"), Егор Кримец ("Бейжинг Гуоан", Хитой), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Шерзод Аъзамов ("Насаф"), Даврон Ҳошимов ("Пахтакор"), Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф"), Акром Комилов ("Бунёдкор").
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Бунёдкор"), Жавоҳир Соҳибов ("Пахтакор"), Элдор Шомуродов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), Саламат Қутибоев ("Бухоро"), Марат Бикмаев ("Локомотив"), Сервер Жепаров ("Локомотив"), Жасур Ҳасанов ("Локомотив"), Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Жамшид Болтабоев (“Пахтакор”)
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Александр Гейнрих ("Ордабаси")

Канада терма жамоаси:
Дарвозабонлар: Симон Томас (“Боде Глимт", Норвегия), Милан Борьян (“Людогорец Разград", Болгария), Кенни Стаматопулос (“АИК", Швеция)
Ҳимоячилар: Ник Ледгвервуд (“Эдмонтон", Канада), Маньекар Жэйм (“Дьешдьер", Венгрия), Деян Жакович (“Шимицу С-Пульс", Япония), Давид Эдгар (“Бирмингем", Англия), Донейл Генри (“Вэст Ҳэм", Англия), Адам Стрейт (“Фредрикстадт", Норвегия), Стивен Витория (“Бенфика", Португалия), Карл В. Оуметт (“Нью Йорк Рэд Буллз", АҚШ), Марсель Де Йонг (“Оттава Фьюри", Канада).
Ярим ҳимоячилар: Юлиан де Гузман (“Оттава Фьюри", Канада), Лэин Хьюм (“Понферадина", Испания), Уилл Жонсон (“Торонто", Канада), Дэвид Хойлетт (“КПР", Англия), Тосейнт Рикеттс – жамоасиз), Майкл Петрассо (“КПР", Англия), Самуэль Пиетте (“Депортиво", Испания), Скотт Арфилд (“Бернли", Англия), Тешо Акиндели (“Даллас", АҚШ).
Ҳужумчилар: Маркус Хабер (“КРЮ", Англия), Кайл Ларин (“Орландо Сити", АҚШ), Симеон Жексон (“Блэкбурн Роверс", Англия).

Манба: stadion.uz

Терма жамоамизнинг бошланғич таркибини тахмин қилиб кўринг.

Киритилди: 09:39, 07.06.2016.
Ўқилди: 11174 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.