Даниянинг “Норшелланд” клуби ва Туркия терма жамоасининг ҳужумчиси Эмре Мўр “Боруссия” Дортмунд клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Мўр Данияда туғилган бўлиб, ушбу мамлакат ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган. Бироқ Туркия терма жамоасидан таклиф олгач, ўз тарихий Ватани шаънини ҳимоя қилишга рози бўлган. Ўтган мавсумда Эмре Дания чемпионатида 13 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урган.
«Боруссия» клубининг спорт директори Михаэл Цоркнинг гапига қараганда, Мўр жуда қобилиятли ва юксак салоҳиятга эга футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Эмре Мўр яқинда эълон қилинган Евро-2016 нинг энг арзон футболчилари рўйхатида 1-ўринни эгаллаганди. Унинг нархи 100 минг евро деб белгиланган.