Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Евро-2016: Қайси футболчи қайси клубдан термага таклиф қилинган?

Баҳо:
+ | -

Франция яшил майдонларида старт оладиган Евро-2016 турнири бошланишига ҳам 3 кун қолди. Биз эса мусобақа олдидан қизиқарли маълумотлар билан таништиришда давом этамиз.

Бугун мусобақада иштирок этувчи футболчиларнинг қайси клубдан таклиф этилгани билан танишасиз. Қуйида шу ва бошқа саволларга жавоб топасиз.

- Евро-2016 да жами 552 футболчи рўйҳатдан ўтказилган, шулардан 139 таси Англияда ўйнайди, Рой Хожсоннинг барча 23 футболчиси ҳам "туманли албион"дандир;

Евро-2016, Англия 

- Англия Чемпионшипи футболчилари энг кўп чақирилган лигалар орасида еттинчи ўринда;

- Умумий 49 футболчи турли мамлакатларнинг қуйи лигасида ўйнайди, шулардан нақд 16 таси Англияда;

- Словакия ҳамда Швеция термалари футболчилари 13 та чемпионатдан чақирилган;

- "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" клубларидан Евро-2016га энг кўп футболчисини чақирилган;

Juventus - Liverpool 

- Испания термасининг 19 футболчиси ЕЧЛ 2015/16 да ўйнаган;

- 5 та футболчи Осиё лигаларидан таклиф этилган (Қатар - 3, Австралия - 1, Саудия Арабистони - 1);

- 4 та футболчи эса КОНКАКАФ минтақасидан чақирилган (МЛС - 3, Мексика - 1).

Футболчилари энг кўп Евро-2016га чақирилган клублар

12 - "Ювентус" ва "Ливерпуль"

11 - "Тоттенхэм"

10 - "Манчестер Юнайтед"

9 - "Барселона", "Бавария" ва "Фенербахче"

8. "Арсенал", "Базел", "ЦСКА", "Реал" ва "Рома".

Энг кўп футболчилари чақирилган лигалар

139 - Англия (103 та АПЛ, 31 та Чемпионшип, 4 та Биринчи Лига, 1 та Иккинчи Лига)

65 - Германия (57 та Бундеслига, 8 та 2-Бундеслига)

56 - Италия (52 та А Серия, 4 та Б Серия)

36 - Туркия (Барчаси Суперлигадан)

35 - Испания (34 та Ла Лига, 1 та Сегунда).

1 та футболчиси қатнашаётган мамлакатлар

Австралия - Аарон Хюз (Шимолий Ирландия, "Мелбурн Сити")

Озарбайжон - Анси Аголи (Албания, "Қорабоғ")

Хитой - Бурак Йилмаз (Туркия, "Бейжинг Гуоан")

Исроил - Овидиу Хован (Руминия, "Хапоэл Бер Шева")

Лихтенштейн - Армандо Садику (Албания, "Вадус"*)

Қозоғистон - Анатолий Тимошук (Украина, "Қайрат")

Мексика - Андре Пер Жиняк (Франция, "Тигрес")

Канада - Лоран Симан (Белгия, "Монреал Импакт")

Саудия Арабистони - Лучан Синмертян (Руминия, "Ал Иттиход")

* Лихтенштейнда фақат кубок ўйинлари ўтказилади, "Вадус" Швейцария чемпионатида ўйнайди.

Энг кўп маҳаллий чемпионатдаги футболчилардан фойдаланган термалар

23 - Англия

22 - Россия

18 - Италия

Энг кам маҳаллий футболчилардан фойдаланаган термалар

0 - Исландия, Шимолий Ирландия, Уэлс*

1 - Австрия

*Уэлснинг 2 футболчиси АПЛда ўйнайдиган "Суонси"дан чақирилган.

Шаҳзод ХОЛБОЕВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 08:48, 08.06.2016.
Ўқилди: 5217 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.