Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Сирожиддин Еттибоевнинг голлари “Насаф-2″га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

“Насаф-2” жамоамиз бугун ўз майдонида Ўзбекистон Биринчилиги 14-доирасидаги учрашувни Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида бироз устунлик жамоамиз томонида бўлди. Жамоамиз кўплаб ҳужумлар ташкил этган бўлсада, биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларигача ўйинда ҳисоб очилмади. Биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида Сирожиддин Еттибоев гол муаллифига айланди. Унинг жарима майдони яқинидан ҳаволатиб тепган тўпи Баҳодир Мирсоатов қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди – 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди. 57-дақиқада Аслиддин Абдиевнинг жарима майдонига ошириб берган тўпини яна Сирожиддин Еттибоев голга айлантирди – 2:0. Сирожиддин бу учрашувда иккинчи голини киритиб, дубл қайд этишга эришди.

Ўйиндаги бу ҳисоб, меҳмонларнинг ўйинини янада кучайтиришга олиб келди, энди улар дарвозамиз олдида тез-тез пайдо бўла бошлашди. Шундай ҳужумларнинг бирида “Локомотив-БФК” ўйинчисига нисбатан Жавоҳир Комилов ўйин қоидасини бўзди. Учрашув ҳаками дарвозамизга 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. Пенальтини Диёр Усмонхўжаев голга айлантира олмади, унинг тепган тўпини дарвозабонимиз Жавоҳир Комилов эгаллаб олди ва ўз “айби”ни ювишга эришди.

Учрашувнинг 69-дақиқасига келиб, бари-бир рақибимиз ўйиндаги ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Ушбу голни 17-рақамдаги Ҳаётбек Сотволдиев киритди – 2:1.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам жамоамиз томонидан ҳужумлар ташкил этилиб, кўплаб голлик вазиятлар юзага келтирилди, афсуски вазиятлар голга айланмасдан қолди. Учрашув 2:1 ҳисобида жамоамизнинг ғалабаси билан якун топди.

Шундай қилиб, Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоамиз Сирожиддин Еттибоевнинг икки голи эвазига мавсумдаги еттинчи ғалабасини нишонлади ва очколари сонини 21тага етказиб олди.

Ўзбекистон Биринчилиги, 14-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Локомотив-БФК” (Тошкент) 2:1  (1:0)

08.06.2016. “Насаф” ФМ майддони, соат 18:00да

Бош ҳакам: Даулетбай Жалимов (Нукус)

Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Қаюмов (Жиззах), Шоҳнур Юлдашев (Жиззах).

Захира ҳаками: Равшан Абдивохидов (Қарши)

Назоратчи: Шуҳратжон Бозоров (Наманган).

Гол: Сирожиддин Еттибоев, 45+2’-1:0, 57’-2:0 – Ҳаётбек Сотволдиев, 69’-2:1.

Амалга оширилмаган пенальти – Диёр Усмонхўжаев 63

“Насаф-2”: 21.Жавоҳир Комилов (с), 5.Ботиржон Тўраев,  8.Худоёрхон Сағдуллаев (17.Отабек Комилжонов 67),  9.Шамсиддин Сағдуллаев, 10.Сирожиддин Еттибоев, 16.Ғолиб Ғайбуллаев, 19.Аслиддин Абдиев (18.Элбек Отақулов 90+2), 20.Жаҳонгир Қурбонбоев (23.Журабек Маннопов 75), 22.Акмалжон Олимов (27.Ойбек Бозоров 87), 28.Дилшод Саитов (33.Зийнатилло  Икромжонов 46) , 34.Шерзод Насруллаев.

Захира:, 13.Музаффар Шарипов, 32.Музаффар Омонқулов.

 

“Локомотив-БФК”: 1.Баҳодир Мирсоатов, 6.Абдулазиз Абдухамитов (4.Жаҳонгир Сакиев 89), 10.Рамзиддин Тўхтаназаров, 11.Рустам Яралиев (с), 13.Шоҳруҳ Ҳикматов (9.Муҳаммаджон Ҳусанов 40), 15.Шавкат Раимқулов, 17.Ҳаётбек Сотволдиев, 19.Шукуржон Мўминов, 23.Диёр Усмонхўжаев (28.Шоҳруҳбек Муратов 84), 24.Хожиакбар Ҳайдаров (22.Азимжон Омонжонов 60), 27.Шоҳруҳ Раззоқов (20.Хуршид Нажимов 61).

Захира: 16.Равшанбек Ягудин, 7.Сунатилло Саидов.

 

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 43, Шамсиддин Сағдуллаев 53, Жавоҳир Комилов 62, Жаҳонгир Қурбонбоев 64  – Рамзиддин Тўхтаназаров 37, Рустам Яралиев 81.

 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:32, 09.06.2016.
Ўқилди: 3875 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.