Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Қуйи»да ҳам тўпурарлар бор…

Баҳо:
+ | -

Маълумки, Европа миллий чемпионатларининг охирида барчамиз тўпурарлар рўйхатига ҳам албатта, назар ташлаймиз. Қизиғи шундаки, биз фақат «кучли бешлик» деб аталувчи чемпионатларнинг олий лигаларидаги ҳужумчиларга эътибор берамиз-у, қуйи лигалар ҳам борлигини ёддан чиқарамиз. Ваҳоланки, бугун биз танийдиган кўпгина форвардлар айнан қуйи лигаларда ўзларини кўрсатиб, кейин машҳурликка эришишган. Хўш, якунланган мавсумда кимлар эътибордан четда қолишди? Қуйидаги мақолада бу саволга жавоб оласиз...

Жанлука Лападула

Фуқаролиги: Италия

Клуби: «Пескара»

Ёши: 26

Жорий мавсумдаги статистикаси: 40 ўйин, 27 гол Қ 11 самарали тўп ошириш

Жанлука Лападула футболдаги илк қадамларини «Ювентус» академиясида қўйган. Лекин бу ерда унинг иқтидори эътибордан четда қолиб кетди. Афсуски, Туриндан бошқа шаҳарларда ҳам аввалига ўсмирнинг ишлари юришмади. 2009 йилга келиб, Лападула «Парма» клуби билан келишувга эришди. Бироқ табиийки, йигитчани дарҳол асосий таркибга киритиб бўлмасди. Шунинг учун у «Сан-Марино» клубига ижарага бериб юборилди. Жанлука бу клубда 35 ўйин ўтказиб, 25 марта ўз номига гол расмийлаштирди. Ёш ҳужумчининг муваффақиятларини кузатиб бораётган «Чезена» скаутлари уни дарҳол ижарага олишди. Аммо янги жамоада 9 ўйин ўтказса ҳам, негадир Жанлука голлари ҳисобини оча олмади. Шундан сўнг уни «Фрозиноне» клуби ярим йил муддатга ўз сафига қўшиб олди. Буни қарангки, «канарейкалар» ўйини ҳам Жанлука учун мос бўлиб чиқмади. Натижада ёш футболчи бахт қидириб, умуман янги чемпионат - Словенияга йўл олди. Хайриятки, «Горица» клуби  футболчи учун кони фойда бўлиб чиқди. Мураббийларнинг ишончи ва асосий таркибдаги кафолатланган ўрин унга қанот бағишлаб, Лападула 31 ўйинда 13та гол уриб, уч марта шерикларини қулай вазиятга олиб чиқди.

Шунга қарамай, форвард «Парма»га қайтганидан сўнг ҳам яна мураббийлар ишончига киролмади ва бу гал энди Италияда нуфузи жиҳатидан учинчи ўринда турувчи чемпионат - про лиганинг «Терамо» клубига йўл олди. Бу ерда у жами 41 ўйинда майдонга тушиб, 24та гол урди ва жамоадошларининг 9 голида бевосита иштирок этди. Бир мавсумдан сўнг Жанлука сўнгги бор «Парма»га қайтиб келди. Лекин у келган чоғда клуб ўзининг аввалги шавкатидан айрилган, молиявий инқироз жамоани жар ёқасига келтириб қўйганди. Хуллас, охир-оқибатда Лападула эркин агент мақоми билан «Пескара» сафидан жой олди. Буни қарангки, мўъжиза рўй бериб, ижарама-ижара санғиб юрган «дайди» футболчи «дельфинлар» устози Массимо Оддо қўлида бутунлай бошқача, сермаҳсул ҳужумчига айланди. Мисол учун, у биринчи давранинг ўзида 11та  гол уриб, 5та самарали тўп оширишни уддалади. Иккинчи давра кўрсаткичлари эса бундан-да ажойиб: 17 гол ва 6 «пас». Бундай натижадан кейин «Наполи» Жанлукага қизиқиб қолгани ҳеч кимни ажаблантирмаслиги табиий.

«Наполи» раҳбари Аурелио Де Лаурентис ҳозиргача «Пескара» мутасаддилари билан ҳужумчи борасида музокара ўтказишга улгурди. Шуниси аниқки, «дельфинлар» Жанлукани 10 миллион евродан камига қўйиб юборишмайди. Неаполликлар билан рақобатлашишга эса «Лестер», «Ювентус» ва «Женоа» клублари тайёргарлик кўришмоқда.

Симон Теродде

Фуқаролиги: Германия

Клуби: «Бохум»

Ёши: 28

Жорий мавсумдаги статистикаси: 33 ўйин, 25 гол Қ 6 самарали тўп ошириш.

Теродде бирор-бир академияда эмас, шунчаки, ҳаваскор жамоалар сафида илк футбол сир-асрорларини ўрганган. Кейинчалик уни «Дуйсбург» скаутлари ўз қароргоҳларига олиб кетишади. Узоқ муддатли меҳнатлар ва машаққатларга қарамай, Симон клубнинг асосий жамоаси таркибидан жой ололмайди. Натижада «Дуйсбург» раҳбарлари уни Берлиннинг «Унион»ига қўйиб юборишди. Аммо бу клубда ҳам унга омад кулиб боқмади.

2009 йилнинг июнига келиб Теродде «Кёльн» билан шартнома тузди. Тўғри, Симон «эчкилар»нинг асосий таркибида 5та ўйин ўтказса-да, бирорта гол уролмади. Бироқ жамоа фарм-клубида унинг шуҳрати ортиб борди. Ҳарқалай, 52 учрашувда 20та гол - ёмон натижа ҳисобланмайди.

Шу тариқа, Теродденинг тажрибаси ошгач, собиқ жамоаси - «Унион» уни қайта ижарага олди. Симон эса бунга уч йил ичидаги 23 гол билан жавоб қайтарди. Бу орада унинг номзодига «Бохум» скаутлари қизиқиб қолишди ва ёш ҳужумчини ўзларига оғдиришди. Янги жамоа Симонга жуда манзур келиб, биринчи даврадаги 19 ўйинда 10 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди. Аммо мавсумнинг иккинчи қисмида, голландиялик Гертьян Вербекан бош мураббий этиб тайинлангач, 6 та гол урди, холос.

Жорий мавсумни ёш ҳужумчи клубнинг асосий умиди сифатида бошлади ва жами 33 ўйинда рақиблар дарвозасини 25 марта аниқ нишонга олиб, 6 самарали тўп оширишни ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Энди Симон янги мавсумни қаерда бошлашга ҳайрон бўлиб турибди. Унинг амалдаги келишуви 2017 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Харидорлар эса йўқ эмас...

Андре Грей

Фуқаролиги: Англия

Клуби: «Бернли»

Ёши: 24

Жорий мавсумдаги статистикаси: 43 ўйин, 25 гол Қ 10 самарали тўп ошириш

Андре Грей аслида «Вулверхэмптон» тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ у «бўрилар» асосий таркибида биронта ҳам ўйин ўтказмаган. Чунки аввалроқ Грейнинг иқтидорини иккинчи лигадаги «Шруссбери Таун» клуби вакиллари пайқаб қолишади. Аммо форвард бу клубда кўп ушланиб қолмади: 4та ўйинда гол уролмагач, унга чиқиш эшикларини кўрсатишди. Андренинг кейинги жамоаси «АФК Телфорд Юнайтед»даги вақтини ҳам омадли ўтди, дея олмаймиз. Шундан сўнг ҳужумчи «Хинкли Юнайтед» сафига қўшилди ва 60 ўйинда жами 29 тўпни рақиблар дарвозасига аниқ йўллади. Бу натижа «Лутон Таун» раҳбарларини қизиқтириб қолди ва улар ҳужумчини синов тариқасида ижарага олишга қарор қилишди. Дастлабки ўйинларданоқ Андре ўзини кўрсата бошлагач, форварднинг ҳуқуқлари «АФК Телфорд Юнайтед»дан тўлалигича сотиб олинди.

Мазкур клубдаги икки мавсумлик даврда Грей 88 марта майдонга тушиб, 47та гол урди. Шундан кейин у «Брентфорд»га йўл олиб, 47 учрашувда 18 марта ўз номини таблога ёздирди. Жамоа раҳбарлари табиийки, сермаҳсул ҳужумчи билан узоқ муддатли шартнома тузишни исташарди. Лекин Грей таклифларни рад этиб, «Бернли», Шон Дайч ихтиёрига етиб келди ва айнан шу ерда Андре Грей аслида ким экани ойдинлашди. Яъни ҳужумчи мавсумнинг биринчи қисмида 15та гол уриб, 5та аниқ «пас» берди. Иккинчи даврада эса 10 гол ва 5та самарали тўп оширишни уддалади. Янги мавсумда Грей ва «Бернли» АПЛда курашга киришади. Аминмизки, ҳужумчига боғлиқ янгиликларни ҳали кўп эшитамиз...

Фамара Дьедью

Фуқаролиги: Сенегал

Клуби: «Клермон Фут»

Ёши: 23

Жорий мавсумдаги статистикаси: 36 ўйин, 21 гол (8 пенальти) Қ 4 самарали тўп ошириш

Дьедью Сенегалнинг шимолий қисмида жойлашган Сен-Луи шаҳрида дунёга келган. У ёшлик чоғларида футболдаги илк сабоқларни «Дакар Спортинг клуб»да ўзлаштирди.

2001 йили болакайнинг ишончли хатти-ҳаракатларини «Нант» вакиллари пайқаб қолишади. Бироқ ҳужжатларга боғлиқ муаммо туфайли у Францияга кела олмайди. Лекин ҳаваскорлар ўртасидаги турнир вақтида Фамара «Сошо» скаутлари эътиборини ўзига қаратади ва жамоа раҳбарлари қоғозбозликларни писанд қилмай, иқтидор эгасини ўз қарамоғларига олишади. Бироқ ёш ҳужумчининг дастлабки натижалари мақтовга арзигулик бўлмагач, «Сошо» уни «Клермон»га ижарага бериб юборади. «Клермон» устози Корин Дьякр (ҳа, бу ўша, эркаклар жамоасидаги илк аёл мураббий) Дьедьюни етарлича руҳлантириб, ундаги иқтидорни тўлалигича очиб берди. Шундай қилиб, ҳужумчи лига 2 даги мавсумнинг биринчи ярмида 18 марта майдонга тушиб, 17 та гол урди. Албатта, бундай натижадан сўнг барча газеталар уни улуғлашга тушишди ва эрта келган машҳурлик йигитчанинг ўйинида пасайиш кузатилишига сабабчи бўлди.

Андоне Флорин

Фуқаролиги: Руминия

Клуби: «Кордоба»

Ёши: 23

Жорий мавсумдаги статистикаси: 35 ўйин, 20 гол Қ 7 самарали тўп узатиш.

Гарчи Флорин Андоне Руминияда туғилган бўлса-да, 12 ёшидаёқ Испанияга келиб қолган. У аввалига «Винарос», кейинроқ эса «Кастельон» футбол мактабларида таҳсил олди. Шундан сўнг иқтидорли ҳужумчи «Вильярреал»га юзланди. Ушбу жамоанинг ўринбосарлари таркибида ўтган уч йил мобайнида Флорин 36 ўйин ўтказиб, 11та гол уради. 2014 йилга келиб румин футболчиси Ла Лиганинг янги аъзоси - «Кордоба» сафидан жой олади. Мазкур клуб устози Мирослав Журичич биринчи кунларда ёш иқтидорга унчалик аҳамият бермади. Лекин асосий таркиб ҳужумчилари сермаҳсул ўйин намойиш этавермагач, мутахассис ўринбосарлар таркибини синчиклаб ўрганиб чиқади ва ана шундагина Флориннинг истеъдодини пайқайди. Бироқ клубнинг асосий таркибидаги дебют мавсум Флорин учун омадли тус олмайди ва жамоа яна сегундага равона бўлади. Янги мавсум арафасида «Кордоба» бошқарувини Хосе Луис Ольтра ўз қўлига олади. Ана шундан сўнг Флоринни тўхтатиб қолиш - ҳимоячилар учун ўта мушкул вазифага айланди. У мавсум давомида 20та гол урди.

Январь ойида жуда кўп клублар Андонени ўз сафларига чорлашди. Аммо Флорин Англия ва Испания гранд­ларининг таклифларига кўнмай, «Кордоба»да қолишга қарор қилди. Натижада у мунтазам ўйин амалиётига эга ҳужумчи сифатида терма жамоадан таклиф олди. Ким билади дейсиз, яқинлашиб келаётган Европа чемпионатидан сўнг унинг нархи янада ошар?..

Исроил Раҳимов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:30, 10.06.2016.
Ўқилди: 5176 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.