Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн 2-2 Австралия
19/11 23:15 Кувайт 1-1 Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай

Фёдор Смолов:«Энг кучли ҳимоя – ЦСКАда»

Баҳо:
+ | -

«Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смолов Россия чемпионатининг якунланган мавсумида 20та гол уриб, тўпурар бўлди. У айниқса, чемпионатнинг баҳорги қисмида ўзини кўрсатди. Энди эса мамлакат терма жамоаси билан Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Ўтган ҳафта «Спорт-Экспресс» нашри футболчи билан суҳбат уюштирди.

- Мавсум аввалида барчаси шундай муваффақиятли кечишини кутганмидингиз? Қайси пайтга келиб тўпурар бўлишингиз мумкинлигини ҳис қилдингиз?

- «Урал» билан ўйиндаги «покер»дан сўнг тўпурарлар баҳсига қўшилганимни ҳис қилдим.

- Охирги турда захира ўриндиғида ўтирдингиз. Агар Промес «хет-трик» қайд этиб, сиздан ўзиб кетди, дейишганида майдонга тушармидингиз?

- Йўқ. Чунки бир қарорга келиб бўлгандим. Қолгани эса Яратганнинг хоҳишига боғлиқ эди. Ўша куни антибиотик қабул қилганим учун ўзимни яхши ҳис қилмагандим.

- Сизга «Спартак»дан қизиқиш бўлганмиди?

- Ҳа, ўтган ёзда.

- Москваликлар яхши шароитларни яратиб берамиз, дейишганми?

- Ҳа.

- Лекин мураббий ким бўлишини билмаганингиз учун таклифни қабул қилмагансиз...

- Бу асосий сабаб эди. Ахир мураббий билан ишлашим керак-ку.

- Романцевнинг айтишича, клуб сиз билан келиша олмаганми, демак музокараларни ёмон олиб борган.

- Менимча, ўша пайт «Спартак»нинг асосий мақсади мураббий билан шартнома имзолаш эди. Барчаси ҳал бўлган пайтда эса мен «Краснодар» билан шартнома тузиб бўлгандим.

- Олег Кононовнинг сизга муносабати қандай бўлди?

- Олег Георгиевичга миннатдорчилик билдираман. «Краснодар»га ўтишим биланоқ у мени қўллаб-қувватлади. Шунингдек, мени марказий ҳужумчига айлантиргани ҳам фойда берди. Шунингдек, жамоадошларимга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Кокорин Химкида «Динамо» дарвозасини ишғол қилди. Сиз ҳам москваликлар дарвозасига гол урдингиз. Ўшанда қанчалик эҳтиросга берилдингиз?

- Ўзгача ҳиссиёт.

- Нима учун?

- Ўзингиз биласиз, «Динамо»да омадим чопмаган. Бир неча бор ижарада ўйнаб, жамоага қайтганман. Лекин ҳар сафар ишим қовушмаган. Уларга нималарга қодир эканлигимни кўрсатишни истагандим. «Урал»да ўйнаганимда ҳам москваликлар дарвозасини ишғол қилганман.

- Нима учун «Динамо»да омадингиз чопмаган?

- Энг аввало, барчасига ўзим сабабчиман. Агар яхши ўйин кўрсатганимда бундай бўлмасди. Бошқа тарафдан эса ёш бўлганман ва қўллаб-қувватлашга муҳтож эдим. Лекин «Динамо»да ҳеч ким бундай қилмаган.

- Айтишларича, «Динамо»да сизга ёки Кокоринга ишонч билдиришга қарор қилишган экан.

- Буни ҳис қилганман.

- Жамоанинг қуйи дивизионга тушиб кетганига муносабатингиз қандай?

- Албатта, ачиндим. Ахир буюк тарихга эга жамоа ҳеч қачон олий дивизионни тарк этмаганди. Охиригача жамоанинг премьер-лигада қолишига ишонгандим.

- «Краснодар» хўжайини Сергея Галицкий сизнинг ўсишингизда қанчалик аҳамият касб этган?

- Жуда катта. У ажойиб инсон. Ундан жуда миннатдорман. Келаси йили «Краснодар» билан Чемпионлар Лигасига чиқиб, шу тариқа миннатдорчилик билдирмоқчиман.

- Тўртинчи ўринни клубдагилар орқага қадам, деб ҳисоблашдими?

- Янги футболчилар келишди. «Краснодар» янги йилгача ва баҳорда иккита бошқа-бошқа жамоага айланди, десам хато бўлмайди. Менимча, медаллар учун имкониятни ЦСКА билан баҳсда эмас, балки «Мордовия»га қарши уй ўйинимиз ва «Уфа» ҳамда «Анжи»лар билан бўлган сафар учрашувларимизда йўқотдик.

- Қозонда «Рубин»га қарши учрашувда сизнинг «офсайд»дан урган голингизни инобатга олишганди. Бундан ажабландингизми?

- Ҳа. Ўша пайт тўпга секин ҳаракат қилдим ва ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишимни ҳис қилгандим. Қайсидир маънода ҳакамни оқлашим мумкин. Битта камерада тўп Сигурдссонга тегиб, менга борган.

- Премьер-лигадаги энг кучсиз ҳимоя «Спартак»да экан. Шу фикрга қўшиласизми?

- Бу саволга жавоб беришни истамайман. Чунки бу менга боғлиқ эмас.

- Унда энг кучли ҳимоя қайси?

- ЦСКАда. Чунки бу жамоа ҳимоячилари кўп йиллардан буён бирга тўп суришади. Нафақат ҳимоячилар, балки Вернблум ва Загоевлар ҳам ортга қайтиб ўйнашади.

А. Исроилхонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:57, 10.06.2016.
Ўқилди: 2534 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.