Уэлс терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бейл Евро-2016 мусобақасидан олдидан фаолиятидаги энг нуфузли ютуғи нима эканини айтди.
"Биз майдонда бир-биримизни яхши тушунамиз ва биргаликда ҳаракатланамиз. Бу мамлакатимиз учун тарихий ютуқ бўлди. Мен буни фаолиятимдаги энг нуфузли ютуғим деб ҳисоблайман. Ким билан ўйнашимиздан қаътий назар биз ўз кучимизга ишонамиз. Бизнинг мақсад ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш, агар мақсадимизга эришсак чемпионатни ютамиз", - дейди Бейл.