Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Бэйл: «Менинг тайёргарлигим – 100 фоиз!»

Баҳо:
+ | -

Уэльс терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Евро-2016 арафасида ўзининг мусобақага тайёргарлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Менинг тайёргарлигим – 100 фоиз! Жамоамизни «олтин авлод», деб аташмоқда. Журналистлар бундай ном бераверишсин, бу бизнинг ишимиз эмас. Гап шундаки, жамоамиз Францияга шунчаки иштирок учун келмаган. Биз якдилмиз. Биз ака-укалармиз. Бир-биримизга байрам ва мухлисларга яхши ўйин тақдим этишни истаймиз.

Уэльс терма жамоаси – бу «Бэйл номли жамоа», деган гапларни эшитишни ҳам истамайман. Майдонга 11 киши чиқади. Ҳамма футболчи бир-бири учун курашади», – дейди Бэйл.

Уэльс терма жамоаси ўзининг дастлабки ўйинини 11 июнь куни Словакияга қарши ўтказади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 15:35, 10.06.2016.
Ўқилди: 3620 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик