Евро-2016 ўйинлари арафасида турли тахминлар, фикрлар кўпайиб кетди. Футболчилар масаласида-ку, айтмаса ҳам бўлади. Анан шундай футболчилардан бири, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманндир.
Тушкун кайфият
Чемпионлар Лигасининг финалидан сўнг Гризманни умуман тушуниб бўлмай қолди. Шу боис у Евро-2016 ни жуда тушкун кайфиятда бошламоқда. Ҳужумчининг топ-даражаси яна сўроқ остида турибди. Унинг бундан кейинги тақдирини терма жамоадаги ўйини ҳал этиб беради.
Жисмоний камчилик
Ўтган ҳафта УЕФА Player Barometer – Евро-2016 нинг энг серғайрат футболчилари рўйхатини тақдим этди. Ҳисоблар шуни кўрсатмоқдаки, Криштиану ва Златан барчани ортда қолдирмоқда. Гризманн – бу рўйхатда 39-ўринда қайд этилган.
Бунинг тасдиғи сифатида ҳужумчининг сўнгги ойларда югуриш масофаси 0,5 километрга қисқартиргани билан изоҳлашмоқда.
Ноодатий тактика
Ҳужумчининг яна бир муаммоси шундаки, у мураббий билан уйғунлаша олмаяпти. “Атлетико”нинг аксар ҳужумлари Антуаннинг зарбаси билан якунланади. Унга қанотлардан ёки марказий қисмдан тўп узатишади ва у ҳужумни қойилмақом этиб якунлайди. Аммо Дешамнинг тактикаси ўзгача.
Дидье Антуанни 4-3-3 схемасида қўллайди. Сабаби оддий: Антуан Гризманнинг тезкорлиги ва дриблинглари марказнинг тезкор алмашинувига сабаб бўлади.
Шу сабаб ҳам французларнинг ушбу ҳужумчисини зудлик билан ёмон кайфият таъсиридан чиқиб кетишига эришиш керак. Акс ҳолда Франция мушкул аҳволга тушиб қолиши мумкин.