«Реал» жамоасининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду ўзини замонанинг энг зўр футболчиси сифатида билишини таъкидлади.
«Кейинги 20 йил ичида дунёнинг энг зўр футболчиси деб кимни айтаманми? Бу саволга позитив руҳда ёндашайлик, мен ўзим кўрсатган натижаларга кўра ўзимни энг яхши футболчи деб атайман.
Ўз даврининг етакчи спортчилари ўзлари мансуб бўлган спорт турига катта таъсир кўрсатишади. Мен билан ҳам шундай, мен футболга катта таъсир кўрсатаман. Бу таъсир қай даражада улканлигини аниқ айта олмайман, агар сен бошқалардан кўра тезроқ чопа олсанг ва бошқалардан юқорироқ сакрай олсанг, узоқ вақт давомида кучлилигингча қоласан ва ўз имкониятларингни ва маҳоратингни намоён этаверасан.
Мен ўз фаолиятимда янги чўққиларни забт этиш учун чин дилдан ишлайман ва шу руҳда меҳнат қилишда давом этаман. Мен ҳар бир машғулотга, ҳар бир ўйинга жиддий муносабатда бўламан», – деган Роналду.