Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Акром Комилов: «Қаршида ғалабага ҳақли эдик»

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунлари сабаб олий лигада кичик танаффус юзага келган. Термамиз ўйинлари боис клубларимиз бироз бўлсада тин олишди. Биз миллий жамоамиз йиғини чоғида истеъдодли ҳимоячи Акром Комиловдан интервью олдик. Лекин суҳбат терма жамоа эмас, аксинча, унинг клуби «Бунёдкор» ҳамда чемпионат мавзусида бўлди. «Қалдирғочлар» 10-турни Қаршида «Насаф»га қарши ўтказиб, дуранг (1:1) қайд этишди. Бу очко йўқотилишидан сўнг «Бунёдкор» пешқадам «Локомотив»дан икки очкога ортда қоляпти.

- Акром, 10-турнинг марказий ўйини Қаршида «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Бу учрашув номига яраша ҳисоб билан тугади. Ушбу ўйинни таҳлил қилдинглар. Фикрингиз қандай?

- Ҳа, ҳақиқатан ҳам баҳс жуда қизиқарли ва ҳужумкор руҳда кечди. Марказий учрашув номига яраша бўлди. Энг муҳими, мухлислар зерикиб қолишмади. Ўйинни таҳлил қилиб чиқдик. Тан олиш керак, «Насаф» кучли жамоа. Бежиз улар чемпионлик учун курашишмаяпти. Шуларни инобатга олиб ҳам, бу ўйинга жиддий тарзда ҳозирлик кўрган эдик.

- Бу ўйинда «Бунёдкор» ғалаба қозониши мумкинмиди?

- Очиғини айтадиган бўлсам, Қаршига биз фақат ғалаба учун боргандик. Агар юзага келтирилган хавфли вазиятларнинг ярмини аниқ амалга ошира олганимизда, Қаршидан уч очко билан қайтардик. «Насаф» билан ўйинда биз ғалабага ҳақли эдик.

- Энг муҳими, уч очколик фарқ сақланиб қолди, тўғрими?

- Сафарда кучли жамоа билан дуранг ўйнаш ёмон натижа эмас. Лекин ўйиндан келиб чиқиб айтсам, икки очкодан маҳрум бўлдик. Шуниси бироз алам қилди.

- 10 июнь куни 11-тур доирасида «Қизилқум»ни қабул қиласизлар. Бу жамоа ҳам мавсумни ёмон ўтказмаяпти. Бўлажак рақибларни ўрганяпсизларми?

- Бу йил «Қизилқум» жуда яхши ўйин намойиш этяпти. Мавсумлар оралиғида таркибга савияли футболчилар қўшиб олинди. Айни пайт жамоа аъзолари яхши спорт формасидалар. Навоийликлар ҳар қандай клубга ташвиш туғдира оладиган даражага етдилар. 11-турнинг ушбу ўйини қизиқарли кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Лекин бизни ғалабадан ўзга натижа қониқтирмайди.

- «Қизилқум»ни ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкин?

- Жамоавий ва тажовузкор ўйин эвазига ғалаба қозонсак бўлади. Имкон қадар биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни очиб олсак, кейинги дақиқалар биз учун нисбатан осонроқ кечади.

- Кўпчиликнинг фикрича, бу йил чемпионлик масаласи «Локомотив» ва «Бун-ёдкор» ўртасида ҳал бўлади. «Темирйўлчилар» айнан «қалдирғочлар»нинг очко йўқотишидан сўнг икки очкога ўзиб кетишди...

- Мен бундай демаган бўлардим. Тўғри, ҳозир «Локомотив» ва бизнинг жамоамиз бошқа клублардан очколар бўйича ўзиб кетди. Лекин ҳали хулоса ясашга эрта. Бошқа жамоаларни ҳам унутмаслик керак. Чемпионатнинг энди учдан бир қисми ортда қолди. Олдинда ўйинлар бисёр. Кучли жамоалар кутилмаганда очко йўқотишлари ҳеч гап эмас. Ҳар бир йўқотиладиган очко эса келгусида қимматга тушиши аниқ.

- Чемпионлик пойгасига фақат «Насаф» қўшилиши мумкин. Амалдаги чемпион «Пахтакор»нинг эса ишлари юришмаяпти. Жамоа турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди...

- Тўғри, «Пахтакор» қийин даврни бошдан кечиряпти. Жамоа ўз ўйинини топа олмаяпти. Бундай ҳолат кучли клубларда ҳам учрайди. Ўйлашимча, «шерлар» иккинчи даврада яна ўзларини ўнглаб олишади. Шундай экан, ҳали кураш давом этади. Бундан ташқари, «Бухоро» жамоасини ҳам алоҳида таъкидлашни истардим. Таркибни сезиларли тарзда кучайтириб олган бухороликлар олий лиганинг жорий мавсумида кучли ўйин кўрсатишяпти. Бу жамоанинг ҳам чемпионлик бўлмасада, совринли ўринлар учун кураш олиб бориши аниқ.

- «Бунёдкор» Ўзбекистон кубоги доирасидаги «Обод»га қарши кечган ўйинларда қийинчиликка дуч келди. Буни кутмагандинглар, шундайми?

- Айниқса, «Обод» футболчилари илк ўйинда жиддий қаршилик кўрсатишди. Футболчилари майдоннинг ҳар бир қарич ерида тўп учун кураш олиб боришди. Бу эса бизга етарлича муаммоларни келтириб чиқарди. Бутун дунёда кубок мусобақасида кутилмаган натижалар деярли ҳар бир босқичда қайд этилади. Бу тоифа баҳсларда энг муҳими - икки ўйин натижасига кўра кейинги бос-қичга чиқиш. Биз ушбу вазифани уддаладик.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 22:06, 10.06.2016.
Ўқилди: 4693 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.