Кириш Регистрация

Сергей Лушчан: “Алемпиевич гол урганидан хурсандман”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Учрашув арафасида таркибимизда муаммолар бор эди. Бироқ бу камчиликни бартараф эта олдик. Биз мана энди-энди ёзги шароитларга кўникиб боряпмиз. Биринчи бўлимда кутилган прессинги қўллай олмадик. Танаффусдан кейин эса ҳаммаси биз истагандек бўлди. Алемпиевич гол урганидан хурсандман. Сашага дарвоза томон кўпроқ зарба бериши ҳақида жуда кўп айтгандик. Унда ажойиб ва кучли ўарба бор. Насимов майдонга жароҳатидан тўлиқ тузалмаган ҳолда чиқди. Шунга қарамасдан у гол урди. Ҳозирда футболчиларнинг кейинги ўйинга тикланиши кўпроқ ташвишга солмоқда. Навбатдаги баҳсни Бекободда “Металлург”га қарши ўтказамиз. Анвар Ғофуровнинг ўйинидан мамнунман. Йил бошида марказий ҳимоячилар ичида асосий эътибор Ашурматовга қаратилишини унга тушунтиргандик. Шунга қарамасдан, Анвар “Бунёдкор”га содиқлигини амалда кўрсатиб, жамоага ёрдам беришга тайёр эканлигини айтганди. Бундай тажрибали футболчига ишонишда давом этишимиз ва унинг маҳоратидан фойдаланиб қолишимиз керак. Ҳамма қатори ёшларга ҳам имкон беряпмиз. Масалан кеча ёшлар таркибида иккита гол урган Миржаҳон Мираҳмадовни асосий таркибга эалб эта бошладик ва бугун биринчи маротаба қайдномадан ўрин олди. Бугунги баҳс давомида Мираҳмадовни майдонга туширишимиз ҳам мумкин эди, - дейди Сергей Иванович.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 01:04, 11.06.2016.
Ўқилди: 4420 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик