Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Футболда ўчмас из қолдирган буюк даниялик

Баҳо:
+ | -

У ҳеч қачон озғин эмасди, аниқроғи доим аксинча бўлган: ўта катта гавдаси, кенг елкаси, куракдай қўллари... Аммо буларнинг барчаси Шмейхелга тез ҳаракатланиш ва сакрашга тўсқинлик қилолмасди. У улкан гавдасини ердан осонгина узиб олар ва тўп ортидан сакрарди. Аммо ерлатиб берилган зарбаларни, айниқса икки оёқ ўртасидаги тўпларнинг аксариятини  ёшлигида ҳам, дарвозабонлик карьераси гуллаб-яшнаган даврида ҳам ҳар доим қайтара олмасди. У чиндан ҳам буюк эдими? Қаёқда? Шмейхель 2 ўйинда 11та тўп ўтказиб юбориши ҳам мумкин эди - дастлабки 5тасини «Ньюкасл»дан, қолганини «Саутгемптон»дан.

Бу голларнинг барчасини Шмейхел дарвозасига киритиш у даражада қийин бўлмаганини ҳам айтиб ўтиш лозим. У тўп учун курашга киришмаслиги ёки узоқ масофадан дарвозани аниқ нишонга олишларига йўл қўймаслиги ҳам мумкин эди. «Спартак» юқорида тилга олинган Чемпионлар Лигаси баҳсида Шмайкс дарвозасига «Лужники» ва Лиссабондаги майдонда 3тадан гол уришга муваффақ бўлди. Ҳатто ўша машҳур учрашувда - 1999 йилдаги Чемпионлар Лигаси финалида Петер Марио Баслернинг мураккаб бўлмаган тўпини ҳам қайтара олмади ва бу билан «Манчестер Юнайтед»ни оғир аҳволга солиб қўйди. Бир вақтлар анча оммабоп бўлган Шмейхелнинг «МЮ»даги дўстлари иштирокидаги «Мен ҳазиллашдим» деб номланган ролик бежиз пайдо бўлмаганлигини энди тушунгандирсиз. Умуман олганда, Шмайкс ҳазиллашишни ёқтирарди. Аммо хатоларини тузатишни, ёлғиз ҳолда мураккаб тўпларни олишни ва баҳс натижасига таъсир кўрсатувчи ҳаракатлар қилишни ҳам уддаларди. Мисол учун, ўта мураккаб зарбани қайтариш билангина чекланиб қолмасдан, ўрнидан сакраб турган ҳолда такрорийси йўлига тўғаноқ ҳам бўлаоларди. Агар баҳс ўта оғир кечса-ю, учрашувни сақлаб қолишга биргина умид бўлганда Петер дадиллик билан рақиб жарима майдонига йўл олар, ўзи ҳам тўп киритишни унутмасди - худди «Ротор» дарвозасини аниқ нишонга олгани каби. Ёки рақиб ҳимоячиларини довдиратиб қўйишни уддаларди. Худди ўша машҳур финалда бўлгани каби - дарвозабон «Бавария» жарима майдонига кириб борди-да, ҳимоячилар эътиборини ўзига қаратди ва бу билан Сольскьяерига ҳисобни тенглаштириш имконини яратди.

Петер футболчи бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Зеро, унинг ҳаётида гандбол ҳам бўлган. Бироқ қўл тўпи ёш ўйинчи карьерасига хавф туғдиролмасди. Лекин мусиқа... Петер рок-группада гитара чалар ва келажагини нимага бағишлаш тўғрисида ўйланиб ҳам қолганди. Боиси, унинг мусиқадаги иқтидоридан кўп нарса кутилаётганди. Аммо ҳаммадан ҳам кўп Шмейхель (балки ҳозир ҳам шундайдир) клавишлик мусиқа асбобларини севарди. Айтганча, электрон синтезаторни эмас, механик пианинони.

- Пианино - жон-дилим, классикадан тортиб роккача чалиш мумкин бўлган дунёдаги ягона мусиқа асбоби. Футболчилик касбини танлагимдан сўнг ҳам пианинода Эдвард Григ мусиқаларини чалишни хуш кўрардим. Стрессни ечишнинг ягона йўли мен учун шу эди, - деб хотирлайди Петер.

Шу тариқа танлов учун бўлган оғир курашда футболнинг қўли баланд келди - Петер «Хвидовре» клубида пайдо бўлди. Дастлаб майдонда ўйнади - барча позицияларда ўзини синаб кўрди, айниқса ҳужумда тўп суриш унга ёқарди. Кейинроқ футболкани свитерга алмаштирди-да, битта бирни олиб қўйиб дарвозага турди. Посбонлик унга яқинроқ туюлганди. Шундай бўлса-да, карьерасида шундай воқеалар ҳам бўлдики, Петер Болеслав ҳужумда ҳам ўйнади, тўплар киритишнинг уддасидан ҳам чиқди.

- Дарвозабон, циркдаги масхарабоздай. Бошқа артист­лар каби ҳамма нарсани билиши ва уддалаши шарт. Фақат улардан ҳам аъло даражада, - дейди у.

«Хвидобре» ёш Петер билан бир қанча муваффиятларни қўлга киритди. Аммо Шмейхель қадрдон клуби даражасидан илгарилаб кетди. Боиси, ўша даврда Дания чемпионати у даражада юқори савияда эмас, аммо «Новча маллавой» хорижга кетишга шошилмасди. Дастлаб, «Брондбю»га - ўша даврда Ютландия ярим оролидаги таниқли профессионал клубга ўтишни маъқул топди. Бунга қадар ёшлар таркибида, сал фурсат ўтгач, миллий терма жамоада дебют баҳсида майдонга тушди. Греклар билан ўйинда дарвозасидан 5 тўпни олиб чиқди ва бу салбий натижа орқали данияликлар мураббийи Зепп Пионтек ягона тўғри хулосага келди - Шмайксга бош жамоа таркибида майдонга тушишга ҳали эрта. Ўша йиллари Дания термаси унча кучли бўлмаса-да, Евро-84 бронза медалларига сазовор бўлганди. Дарвозабон муаммоси эса Пионтекнинг оғриқли нуқтаси ҳисобланарди: гоҳ Оле Квист ёки гоҳ Оле Кьяер, баъзан Ларс Хёг ёки Трулс Расмуссен... Аммо, барибир, Пионтекка қойил қолиш керак - у «Новча малла»да қобилият борлигини ўз вақтида англаб етди. Аммо бош мураббий шошилмади. Масалан,  Петер Евро-88га Расмуссен дублёри сифатида борди. Аммо асосий посбон испанларга қарши илк ўйинда «қовун туширганидан» сўнг,  Пионтек энг сўнгги чорани қўллади ва ўшандан сўнг Шмейхель данияликлар дарвозасини 15 йилдан ортиқроқ ҳимоя қилди. Зеро, Евро-88га келиб Петер Болеслав мамлакат биринчилиги кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлибгина қолмай, Англияга кетиш имконига ҳам эга бўлганди - биринчи дивизионга, зеро ўшанда премьер-лига ҳали йўқ эди. Уни ўз таркибида кўришни «Ньюкасл» хоҳлаганди, аммо бу орзу-орзулигича қолиб кетди. Шу тариқа Шмайкс яна узоқ йиллар «Брондбю» шарафини ҳимоя қилди ва айтиш мумкинки, зерикиб қолмади. 1991 йилнинг эрта баҳорида у иккинчи бор Москвада бўлди - УЕФА кубоги 1|4 финали жавоб учрашувида майдонга тушди. Ўша баҳсда «Торпедо» 1:0 ҳисобида зафар қучди, голни эса Олег Ширинбеков киритди. Бироқ бу натижа ҳеч бир жамоани кейинги босқичга олиб чиқмасди, шу боис ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Айнан ўшанда данияликлар посбони ўйинга ҳал қилувчи нуқтани қўйди - ким билади, ўшанда дарвозабон Алекс Фергюсон уни диққат билан кузатаётганини балки ҳис қилгандир. Нима бўлганда ҳам, келгуси йилнинг ёзида Шмейхелни «Манчестер Юнайтед» сотиб олди. Чунки, ўта тез ривожланаётган клуб шундай дарвозабонга муҳтож эди, жамоанинг аввалги посбонлари Жим Лейтон Ферги, Лес Сили ва Гари Уолшлар уларга нисбатан ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш керакки, бош мураббий тактикасига тўғри келмасди. Ўшанда «МЮ» таваккалга қўл урди ва ўша давр учун мисли кўрилмаган маблағ - 800 минг фунтни легионер учун сарфлади. Таваккал эса ўзини оқлади - Шмейхель 8 йиллик орзуни амалга оширди. Бу даврга келиб «Манчестер Юнайтед» суперклуб даражасида ном қозониб ҳам улгурди - 5 карра чемпионлик унвони, Англиянинг 3 карра кубоги соҳиби, лига кубоги, яна 4та Европа суперкубоги каби «майда-чуйдалар», ва ниҳоят, барча ютуқлар гултожи сифатида 1999 йилдаги Чемпионлар Лигасидаги ғалаба. Бу муваффақиятларнинг барчаси «Даниялик катта йигит»нинг бевосита иштирокида қўлга киритилди. Шундайин ишончли дарвозабонга эга бўлган Алекс Фергюсон жамоа таркиби борасида хоҳлаган тажрибани ўтказиши мумкин эди. Шунингдек, Петердай посбонга эга бўлган Дания термаси ҳам улкан муваффақиятларга эришди - 1992 йили Европа чемпиони бўлди. Аслида, ўша чемпионатда Дания ўйнамаслиги керак эди, аммо УЕФА сиёсий вазиятдан келиб чиқиб собиқ Югославия термасини биринчиликда қатнашиш имкониятидан маҳрум қилди. Лекин тақдирнинг кутилмаган илтифотидан Рихард Мёллер-Нильсеннинг шошилинч тарзда йиғилган терма жамоаси ўзини йўқотмади. Аксинча, икки асосий юлдуз - Петер Шмейхел ва Бриан Лаудруп атрофида бирлаша олди. Айнан дарвозабоннинг ишончли ҳаракатлари данияликларда ўзларига бўлган ишончни оширди ва улар ўз имкониятларидан ҳам юқори даражадаги ўйин кўрсатишди. Ўшандан бери Дания термаси бирор бир арзирли муваффақиятга эриша олмади, бироқ дарвозабон тўғрисида бундай дея олмаймиз. Шмайкс икки бор дунёнинг ва яна тўрт маротаба қитъанинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

- Мен Петер билан 8 йил ишладим ва яна шунча муддат ҳамкорлик қилишга тайёр эдим, - деган эди ўз шогирдидан кўнгли тўлганча Алекс Фергюсон. Аммо буюк мураббий ва дарвозабон ўртасидаги муносабатларга кўз тегди чоғи, кунларнинг бирида Фергюсон посбонга қаттиқ гапириб юборди. Бундай муносабатга ўрганмаган Петер ҳам гапдан қолмади. Кейин ҳар икки томондан «Кечиринг, ўзимни боса олмадим», деган узрлар янграгандай бўлди ҳам. Шу тариқа можарога нуқта қўйилгандай эди. Бироқ 1999 йили Петер билан ўртадаги шартномани узайтириш муддати келганида кимсан Фергюсоннинг ўзи бу масалага «вето» қўйди. Барселонада ўтган финал баҳсида майдонга тушаркан Петер мазкур либосда сўнгги бор ўйнаётганини биларди. Аммо у ўшанда ҳам профессионаллигича қолди: агар Шмайкснинг рақиб жарима майдонига рейди бўлмаганида «Бавария» ғалабани байрам қилиши аниқ эди. Дарвоқе, айнан ўша ўйиндан кейин Алекс Фергюсонга рицарлик унвони берилди ва у сэр Александрга айланди. Ким билади дейсиз, Фергюсон бундай шарафга Петерсиз эриша олармиди ёки йўқми?! «МЮ» хизматидан воз кечгач Петер Лиссабонга йўл олди ва «Спортинг»га чемпион бўлишда ёрдам қилди. Шмайксиз қолган «Юнайтед» эса буюк дарвозабон ўрнига Эдвин ван дер Сарни топгунича анчагача қийналди. Ўшанда «Олд Траффорд»да пайдо бўлган бу посбоннинг ёши 36 да бўлиб, ёши ўтиб қолди, деб «нафақа»га кузатилган Петер билан тенгдош эди. Аммо Манчестердан кетгач, Шмейхель ҳам ўйинини анча йўқотганини очиқ тан олиш даркор. У анчайин вазмин бўлиб қолди, ундаги чаққонлик, ҳаракатчанлик ҳам йўқолди. «Спортинг»да бир амаллаб 2 йил ўйнаган Шмейхель алал-оқибат Англия премьер-лигасига қайтди - дастлаб, «Астон Вилла»га, айнан мазкур клубда премьер-лигадаги илк тўпини киритди ҳам. Аммо «Юнайтед»дан кейин «Вилла» ўйнаш... У Манчестерга - «Сити»га қайтаркан, «Юнайтед»га ҳеч нарсани унутмаганини ва кечирмаганини изҳор қилаётгандай эди, гўё. Шу тариқа 40 ёшга тўлиш арафасида Шмайк қўлқопларини михга илди. Карьерасини ниҳоясига етказган Петер шахсий фермасида ишлади, ТВда фаолият кўрсатди. Баъзида футбол билан боғлиқ бўлмаган кўрсатувларда иштирок этди. Муносиб ўғилни вояга етказди.

Отасига жуда ўхшаш бўлган Каспер ҳам дастлаб майдондаги ўрнини топа олмай қийналди. Кейинроқ ўзига муносиб жамоа ахтарди. Бир неча мавсум машғулотларда астойдил тер тўккан «Манчестер Сити» тарбияланувчиси - кичик Шмейхель ҳозирда нафақат Дания терма жамоасининг 1-рақамли дарвозабони, балки «Лестер»нинг асосий посбони ҳамдир.

Катта Шмейхель ўтган йилнинг ёзида «Лестер»даги раҳбарликни ўз қўлига олишга уриниб ҳам кўрди, бироқ маъмурият Клаудио Раньерини маъқул топди ва бундан асло афсусда эмас, Петер ҳам шу фикрда. У ўғлининг клуби учун жон-жаҳди билан мухлислик қиларкан, адолатсизликни кўра олмайди, унга қарши курашади. Ягона мақсади тўғрисида эса шундай дейди: «Қачонлардир мухлислар олдига қора фракда чиқишни ва Григнинг «Булбуллар қўшиғи»ни роялда чалиб беришни истайман. Залда эса тинчлик ҳукмрон бўлади, барча тинч турганча мусиқа тинглайди». Ким билади дейсиз, балки буюк дарвозабоннинг бунданда буюк ишлари ҳали олдиндадир. Буни эса келажак кўрсатади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:18, 11.06.2016.
Ўқилди: 4557 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.