Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Волков: «Шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқдим

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган «Навбаҳор»-«Насаф» (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устозининг фикрларига қулоқ тутдик.

«Насаф» кучли жамоа. Шу сабабли осон ўйин бўлмаслиги олдиндан маълум эди. Рақибнинг салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик», - деб гап бошлади Волков.

«Умуман олганда ўйин ёмон таассурот қолдирмади. Фақатгина рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган имкониятлардан фойдалана олмаслик панд берди. Агарда вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олганимизда, ғалаба қозониш имконияти ҳам вужудга келарди. Пишур яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади, бу ҳам етмаганидек пенальтини ҳам голга айлантира олмадик. Шунга ўхшаш вазиятларни яна бир нечтасини мисол қилиб келтириш мумкин. Қулай имкониятлардан фойдаланишмагач, нима ҳам дейиш мумкин. Вазиятлардан фойдаланишдаги совуққонликни футболчиларга ўргатиш жуда мушкул. Бу ҳол ўйинчиларинг савиясига бориб тақалади. Балки ўйиндаги тарозу палласини жамоамиз томонига оғдиришда айнан шу савия камлик қилгандир. Акс ҳолда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Умуман олганда йигитлардан намойиш этган ўйинларидан миннатдорман. 0:2 ҳисобида ортда қолаётган пайтимизда ҳам ижобий натижага умид қилган ҳолда ҳаракат қилишда давом этишди. Аллоҳ айнан шу уринишлар учун ҳам якунда дуранг қайд этишимиз учун ёрдам бергандир».

«Ўйин анча асабий ва кескин руҳда кечди. Бу каби баҳслар эса мухлисларга ҳар доим ҳам ёқади. Биринчи навбатда ишқибозларимиз учун ўйин кўрсатамиз. Уларни уйларига яхши кайфиятда қайтганларидан хурсандман. Гарчи уйда дуранг қайд этган бўлсакда, “Насаф” каби жамоалар билан бу каби натижани қайд этиш у қадар ёмон эмас деб ўйлайман. Шу ўринда Алиев ва Азимовларни мажбурий тарзда алмаштирганлигимизни айтиб ўтмоқчи эдим. Якунда айнан шу жиҳат ҳам бизга панд берди. Ҳар ҳолда Алиевни анча барвақт алмаштиришимизни кутмагандик. Иккинчи бўлимда сўнгги учрашувларда яхши тарзда ҳаракат қилаётган Азимов ҳам жароҳат туфайли ўз ўрнини бошқа бир жамоадошига бўшатиб беришга мажбур бўлди. Уларнинг ўрнини эгаллаган футболчиларимиз ўйинни кучайтара олишмаган бўлсада, ўйинни бузишгани ҳам йўқ. Жамоамиз кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Натижага келсак, юқорида айтиб ўтганимдек, “Насаф” билан дуранг қайд этиш ёмон натижа эмас. Агарда мажбурий ўзгаришлар бўлмаганида ва қатор юзага келган вазиятларни кўкка совурмаганимизда ғалаба қозонишимиз мумкин бўларди. “Насаф”дек жамоага қарши баҳсда бу қадар кўп имкониятларга эга бўла туриб, фойдалана олмасликни омадсизлик билан боғлаган бўлардим».

«Мўйдин Мамазулумовни майдонга тушурганимизда ўйин схемаси бузиларди. Бундай ҳолатда майдонда бир нафар таянч ҳимоячи билан тўп суришимизга тўғри келиб, 4х4х2 тактик схемаси вужудга келарди. Марказда фақатгина Павленкони ўзи қоларди. Баҳриддинов эса кўпроқ ҳужумкор футболчи саналади. Бундай шароитда ўртани рақибга бериб қўйишимизни эҳтимоли юқори бўларди. Гарчи Аббосов ҳам ҳужумчи бўлсада, унинг хизматларидан қанотда фойдаландик. Мажбурий ўзгаришлар ўйинга бўлган режамизни ўзгаришига олиб келди. Алиевни жароҳати борасида гап кетганида, ҳозир бу борада аниқ фикр билдириш мушкул. Унинг жароҳатини қай тарзда эканлиги эртага маълум бўлади», - деб фикрини якунлади.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 10:41, 12.06.2016.
Ўқилди: 3398 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.