Словакия терма жамоаси ҳимоячиси Мартин Шкртел терма жамоанинг Евро—2016 доирасида Уэльсга қарши ўтказган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият қайд этилган учрашуви ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
«Танаффус вақтида бир-биримиз билан ҳали ҳеч нарса йўқотилмагани ва бизда ҳали гол уриш имкони бўлиши ҳақида гаплашдик. Майдонда буни уддаладик ҳам, иккинчи бўлимнинг бир қисмида биз майдонда тўла устунлик қилдик, рақибни босим остида қолдирдик. Улар тўпни ўз жарима майдонларидан иложи борича узоқлаштиришга ҳаракат қилиб, уни дуч келган томонга тепиб юбора бошлашди.
Афсуски, биз ўз вақтида иккинчи голни ура олмадик ва кейин ўйинда воқеалар жараёни ўзгариб кетди. Натижада биз гол қўйиб юбордик. Биз жуда афсусдамиз, лекин ҳали бу атиги биринчи ўйин. Олдинда яна икки ўйин бор ва биз бу ўйинларда ҳам бугунги ўйиндаги каби яхши ҳаракат қилиб, голли вазиятларга эга бўламиз. Ишонаманки, кейинги ўйинларда яхши натижалар кўрсатамиз», — дея Шкртелнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.