«Лестер» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез ўзига «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» клублари томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб ўтди.
«Бундай қизиқишлар ҳақида эшитиш ёқимли, аммо ҳеч қандай келишувлар йўқ, ҳеқ нарса содир бўлмаяпти. Кўрамиз... Ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилмадим. Балки клубда қоларман, балки кетарман. Кўрамиз», — дейди 25 ёшли жазоирлик футболчи.
Ярим ҳимоячи якунланган мавсумда «Лестер» сафида 39та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди.