Украинанинг "Шахтёр" клуби ҳимоячиси Дарио Срна клубнинг собиқ мураббийи Мирчи Луческунинг "Зенит"даги истиқболига баҳо берди.
"Луческу фақатгина унвон учун курашади, бу 100 фоиз. "Зенит"нинг барча футболчилари ҳузур оладилар, бироқ у босим ўтказади. Мен аминманки, Луческу икки йил ичида "Зенит"га унвон олиб келади.
Луческу – менинг футболдаги отам. Биз кечагина у билан қўнғироқлашдик, у менга омад тилади", — деб айтди хорватиялик футболчи.