Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Туркияга қарши ғалабали ўйиндан кейинги фикрлларини билдириб ўтди.
«Биз ўйинни яхши бошладик, ақл билан ҳаракатландик. Хорватия майдонда рақибдан кўра яхшироқ кўринди. Биз ўйин давомида 2-3та гол уришимиз ҳам мумкин эди. Энг муҳими жамоа ғалаба қозонди, Хорватия турнирни тўғри бошлади.
Танаффусда биз устунликни йўқотмасликка келишиб олдик ва шу руҳда ҳаракат қилдик. Жамоа ўйин натижасидан мамнун, менимча мухлислар ҳам», – деган футболчи.