Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жароҳатидан даволаниш осон бўлмаганини тан олар экан, унинг жамоаси Америка кубоги-2016 ғолиблигини кўзлаётганини билдирган.
«Ишонаманки, бу бизнинг Америка кубогимиз. Биз айнан ғолиб бўлишни хоҳлаймиз, аммо хотиржамликни сақлашимиз керак. Ҳар бир ўйин қийин бўлиши аниқ.
Мен майдонга қайтганим ва жароҳатим сабаб бирмунча муддат ўйнай олмаганимни унутишим талаб этилади. Албатта, узоқ вақт футбол майдонидан ташқарида бўлиш қийин иш. Мен учун бу туганмасдек туюлди. Чунки, бир неча кун мобайнида ҳаракатлана олмадим», — дея Месси сўзларини келтиради Ole нашри.