«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм 16 июнь куни бўлиб ўтадиган Англия – Уэльс ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Уэльсга қарши ўйин? Биз уларни мағлуб эта оламиз, лекин бу осон бўлмайди. Крис Коулман ўз шогирдлари билан жуда катта ишларни амалга оширди. Уэльсда жамоавий руҳ жуда кучли», — деди Бэкҳэм BBC хабарига кўра.
Эслатиб ўтамиз, 1-турдан сўнг B гуруҳида Уэльс 3 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. Англия терма жамоаси ҳисобида 1 очко мавжуд.