Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос терма жамоага жалб қилинган ўз жамоадошлари ҳамда «Барселона» футболчилари орасида ҳеч қанақа муаммолар йўқлиги қайд этди.
Қайд этиш керакки, Испаниядаги бу икки гранд жамоа футболчилари ички чемпионат доирасидаги ўзаро ўйинларда майдонга "бир-бирини янчиб ташлаш" учун тушади. Бу ҳолат айниқса «қаймоқранглилар»ни Жозе Моуриньо бошқарган вақтларда кучайганди.
«Қачонки «Реал» ва «Барселона» аъзолари Испания терма жамоаси сафига келганида улар биргаликда катта мақсадлар сари йўл бошлашади. Биз биргаликда бир-биримизни яхши тушунган ҳолда ўйнаймиз. Бизни бир мақсад ва бир мамлакат бирлаштиради. Шундай экан биз янада яхшироқ ўйнашга интиламиз. Миллий терма жамоа сафида барча бошқа герблар ҳақида унутади», — дея Рамоснинг сўзларидан иқтибос келтиради Tribuna.uz.
Испания терма жамоаси Европа чемпионатидаги илк ўйинини бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да Чехия терма жамоасига қарши ўтказади.