Кириш Регистрация

Олий Лига 11-тур иқтибослари

Баҳо:
+ | -

"Интерфутбол" нашри Олий лиганинг 11-турида мураббийлар томонидан билдирилган энг сара фикрларни тақдим этди.

 

- Мағлубиятимизда дарвозабонимизнинг ҳеч қандай айби йўқ. У ўйин олдидан менга алоҳида сўз берганди. Ҳамиджон АКТАМОВ («Қизилқум» бош мураббийи).

- Мана, ёзги шароитларга энди-энди кўникиб боряпмиз.  Сергей ЛУШАН («Бунёдкор» бош мураббийи).

- «Қўқон-1912»га қарши ўйин айнан ўзимиз кутгандек бўлди. Андрей ФЁДОРОВ («Нефтчи» бош мураббийи).

- Футболда кўп нарса омадга боғлиқ, масалан, «Навбаҳор» пенальтидан гол урганида, ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Рўзиқул БЕРДИЕВ («Насаф» бош мураббийи).

- Об-ҳавонинг ниҳоятда исиб кетгани биринчи бўлимда чиройли ўйин кўрсатишимизга йўл қўймади...Шавкат САИДОВ («Металлург» клуби бошлиғи).

- Биринчи пенальтидан гол урганимизда эди, ўйин жуда қизиқарли давом этарди. Бобур ЗУҲРИДДИНОВ («Обод» бош мураббийи).

- Қўзибоевнинг бир йилдан ортиқ давом этган голсиз серияси ниҳоят, якунланди ва унинг учун хурсандман. Зоҳир энди гол уришдан тўхтамаса керак. Александр ХОМ­Я­­КОВ («Машъал» бош мураббийи).

- Эртага раҳбарият олдига кириб янги мураббий олиб келишларини сўрамоқчиман. Аммо биринчи давра якунлангач кетмоқчиман, чунки Қўқонда муҳим ўйинимиз бор. Даврон ФАЙЗИЕВ («Сўғдиёна» бош мураббийи).

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:04, 13.06.2016.
Ўқилди: 3121 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик