«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъфога чиқишини ҳеч қачон истамаганини билдирди.
"Одамлар миясига келган гапни айтаверадилар. Шунчаки ўша вақтларда мен яхши ўйин намойиш эта олмаётган эдим. Аммо мен ҳеч қачон Моуриньо «Челси»дан кетишини истамаганман. Мен уни ҳар доим қўллаганман", - дейди Азар.