Кеча бўлиб ўтган “Обод” ҳамда “Шўртан” жамоалари ўртасидаги (2:3) учрашувдан сўнг “Шўртан” жамоасининг тажрибали футболчиси Асрор Алиқуловнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқиб кўрдик:
“Обод” жамоасини мавсум бошидан кузатамиз. Ёш жамоа бўлишига қарамасдан барча жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатмоқда. Жамоа қисқа паслар билан жуда яхши ўйнамоқда. Хужумкор ўйин ўйинҳам ушбу жамоада яхши шаклланган.
Биз билган эдик, Обод ўз уйида асосан хужумда ўйнашини, шу сабабдан асосанқарши хужум тактикасига таяндик.
-“Шўртан” биринчи бўлимда яхши ўйнаган бўлсада, ҳисобда ортда қолди, аммо иккинчи бўлимда жамоа 2 та тўп киритган холда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва ғалаба қозонди. Бу ютуқнинг асосий омили нима?
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида мураббий бизнируҳан ўйингатайёрлади. Шуни эвазига ўйинда ғалабага эришдик. Ғалабанинг яна бир омили сифатида “Обод”нинг заиф нуқтаси яъни химоя чизиғини кўрсатишимиз мумкин. Бугун улар химояда суст ўйнашди. Биз рақибнинг “Машъал”га қарши ўйинини ҳам кузатган эдик айнаншу ўйинда ҳам химоячиларнинг хатолари эвазига жамоа йирик хисобда мағлуб бўлган эди. Бугун ҳам биз мана шу хатолардан унумли фойдалана олди.