Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Владимир Нечаев: «Пахтакор» ошпазларини шантаж қилганман»

Баҳо:
+ | -

Украинанинг “Черноморец” клубини машҳур футболчиларидан бири Владимир Нечаев “Пахтакор” таркибида ўйнаган пайтидаги ҳангома тўғрисида гапириб ўтди.

“Витя Зубков билан бирга стадионда ўринбосарлар ўйинини томоша қилаётгандик. Шунда “Пахтакор” ҳалокатга учрабди, деган хабарни эшитиб қолдим. Карахт аҳволга тушдим. Кейин Федерация барча клубларга мурожаат қилди, ёрдам беришни истаган футболчиларни чақирди. Дарров рози бўлдим. Ҳалок бўлган йигитларга раҳмим келди, чунки уларнинг кўпчилигини, Ан, Фёдоровни танирдим. Володя Макаров билан бирга ўйнагандим.

Ўзбеклар қувноқ халқ экан, ўз жамоасини ҳаддан ортиқ севишаркан. Айниқса овқатлари менга жуда ёқди. Палов жони дилимга айланди. Лекин иссиққа кўниколмадим.

Қисқаси, “Пахтакор”да икки нафар маҳаллий ошпаз ишларди. Бир куни ошхонага борсам, эшик ёпиқ. Рўза ойи эди шекилли. Ошпазларни чақириб, овқат беринглар қорин оч десам, мумкин эмас, мураббий уришиб беради, кечқурун келинг деди.

Бироздан сўнг келиб, ошхона деразасидан мўраласам, ҳалиги ошпазлар бемалол ош еб ўтиришибди. Жаҳлим чиқиб: “Ош бўлсин, ҳали мураббий бу ишларингга қандай баҳо бераркин” - дедим.

Хуллас, бу воқеадан сўнг ошхонада исталган вақтда, истаганимча овқат ейдиган бўлганман. Ҳатто балиқ увилдириқлариниям бемалол еганман, шарбатларниям хоҳлаганча ичганман” – деди Нечаев кулиб.

 

Манба: www.footboom.com
Киритилди: 14:40, 16.06.2016.
Ўқилди: 6225 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.