Кириш Регистрация

Сергей Лушчан: “Майдонда ҳақиқий жанг бўлди”

Баҳо:
+ | -

“Металлург” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан иштирок этди.

- Учрашув жуда қизиқарли ўтди. Очиғини айтсам, бугунги ўйингга жанг деб таъриф берган бўлардим. Чунки майдоннинг ҳар бир чизиғида қизғин кураш кечди. Бекободга ғалаба қозониш учун келгандик. Афсуски, рақибни енга олмадик. Ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда ўйинимиз у қадар яхши чиқмади. Аксинча "Металлург" 1-таймни яхши ўтказди. Футболчиларимизга рақиб ҳақида етарлича маълумотлар бериб ўтгандик. Бекободликлар ўз майдонларида тажовузкор ва жангга чорловчи ўйин ўтказиши ҳақида кўп гапиргандик. Оғир ўйинда кучли ирода кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Лекин якунда имкониятдан фойдалана олмадик. Ўша вазият видео тасвирини кўргач, аниқ фикр билдиришим кумкин. Ҳозир бирон нима деёлмайман. Мен мана шундай жанг бўлувчи ўйинлар кўпайиши тарафдориман. Мана қаранг, биздан "Металлург"га ижарага берилган йигитлар бизни жазолашди. Улар ўзларини кўрсатишди. Профессионалларча майдонда тўп тепишди, - дейди Сергей Лушан.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 00:55, 17.06.2016.
Ўқилди: 4086 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик