Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Евро-2016. Португалия 2-турда ҳам дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Парижда "F" гуруҳи вакиллари Европа чемпионатининг 2-тур ўйинларини якунлаб беришди. “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтган ўйинда Португалия ва Австрия терма жамоалари куч синашди. Ўйинда ҳисоб очилмади.

Биринчи бўлимни Австрия дадил бошлади. 3-дақиқадаёқ улар ҳисобни очиши мумкин эди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни яқин масофадан Ҳарник боши билан дарвозага йўллашига сал қолди. Унга аниқлик етишмади.

Шундан сўнг ташаббус португалияликлар томонга ўтди. 13-дақиқада Нани чап қанотда ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, кучли зарба йўллади, Альмер тўпни оёғи билан қайтарди!

22-дақиқада Гуэрейро чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, тўпни сал орқароқда турган Роналдуга оширди. Криштиану 7 метр масофадан зарба йўллаганида тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди

29-дақиқада Португалия жуда яхши имкониятни қўлдан чиқарди. Бурчакдан оширилган тўпни Нани яқин масофадан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

Бўлим охирида Австрия ижросида хавфли жарима зарбасини гувоҳи бўлдик. Алаба жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллаганида, Виейриня чаққон ҳаракати билан тўпни қайтаришга улгурди. Дарвозабон бу вазиятда ожиз эди

Иккинчи бўлимда устунлик яна Португалия томонда бўлди. 56-дақиқада Роналду қулай вазиятга чиқиб олиб, узоқ масофадан кучли зарба йўллаганида, Альмер жамоасини қутқариб қолди. Шу заҳотиёқ бурчак зарбасидан тўп жарима майдонига оширилганда, Криштиану яқин масофадан боши билан зарба йўллади! Альмер яна тўпни қайтара олди!

79-дақиқада бош ҳакам Австрия дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўп чап қанотдан жарима майдонига оширилганда, ҳимоячи Роналдуни туртиб йиқитган эди. Бироқ Роналду пенальтини амалга ошира олмади! Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Учрашув якунига қадар бошқа хавфли вазиятларни кўрмадик. Ўйинда ҳисоб очилмасдан қолиб кетди.

Евро-2016. "F" гуруҳи, 2-тур
18 июнь, Париж, «Парк де Пренс»
ПОРТУГАЛИЯ - АВСТРИЯ - 0:0
Ноаниқ пенальти:
Криштиану Роналду (79, устун)
Португалия – Руй Патрисиу, Виейринья, Пепе, Карвалью, Геррейру, Куарежма (Жоау Мариу, 71), Вильям Карвалью, Моутинью, Андре Гомеш (Эдер, 83), Нани (Рафа Силва, 89), Роналду.
Австрия – Альмер, Кляйн, Прёдль, Хинтереггер, Фукс, Ильзанкер (Виммер, 87), Баумгартлингер, Забитцер (Хинтерзеер, 85), Алаба (Шёпф, 65), Арнаутович, Харник.
Огоҳлантиришлар: Куарежма (31), Пепе (40), Харник (47), Фукс (60), Хинтереггер (78), Шёпф (86).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:13, 19.06.2016.
Ўқилди: 5669 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.