Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Евро-2016. Гуруҳ босқичида очко тенг келиб қолганда...

Баҳо:
+1 | -

Бугун Европа чемпионатида гуруҳ босқичининг 3-турига старт берилади. Демак, плей-оффга чиқадиган жамоалар номига аниқлик киритиладиган палла келди.

Хабарингиз бор, гуруҳда дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри, 3-ўринни эгаллаган термалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4та жамоа нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритади.

Шундай пайтда кўпчиликда савол туғилади: очколар тенг келиб қолса, жамоаларнинг ўринлари қандай аниқланади. Евро-2016 регламентининг тегишли бандини эслатиб ўтамиз.

Гуруҳ босқичида 2 ёки ундан ортиқ терма жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, уларнинг ўринлари қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:

A) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;

B) ўзаро ўйинларда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;

С) ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;

D) ушбу 3та тамойил қўлланилганидан кейин иккита жамоанинг кўрсаткичи тенг бўлиб турган бўлса, мазкур тамойиллар фақат ушбу икки жамоага нисбатан қайтадан қўлланилади. Шунда ҳам ўринларни аниқлашнинг имкони бўлмаса:

E) гуруҳнинг барча ўйинларида энг яхши тўплар фарқига эга бўлган жамоа;

F) гуруҳнинг барча ўйинларида кўп гол урган жамоа;

G) Юқоридаги тамойилларни қўллагандан кейин ҳам фақат икки жамоанинг натижалари бир хил бўлса ва бу жамоалар гуруҳнинг сўнгги турида ўзаро тўқнаш келишган бўлса, бу жамоалар ўйиндан кейин пенальтилар сериясида иштирок этишади (2тадан ортиқ жамоанинг кўрсаткичлари бир хил бўлса, пенальти тепилмайди).

H) Fair Play қоидаси ҳисоб-китоб қилинади (огоҳлантириш — 1 балл; иккинчи сариқ карточка — 3 балл; тўғридан-тўғри қизил карточка — 3 балл, сариқ карточка кетидан тўғридан-тўғри қизил карточка — 4 балл).

I) УЕФАнинг коэфициентлар жадвалида терма жамоанинг ўрни.

Гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган терма жамоалар рейтинги қуйидагича тузилади:

А) энг кўп очко жамғарган жамоа;
B) энг яхши тўплар нисбатига эга жамоа;
С) кўп гол урган жамоа;
D) Fair Play қоидаси ҳисоб-китоб қилинади;
E) УЕФАнинг коэфициентлар жадвалида терма жамоанинг ўрни.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:52, 19.06.2016.
Ўқилди: 10185 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.