Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Энди «Навбаҳор»ни ким бошқаради?

Баҳо:
+ | -

Бугун «Навбаҳор» мураббийларининг ёппасига истеъфосидан сўнг барчани эндиликда жамоани ким бошқариши қизиқтирмоқда.

Шуниси аҳамиятлики, клуб раҳбарияти Александр Волков бош мураббий этиб тайинлангач, мутахассисга камида биринчи давра якунигача имконият берилганди. Мураббий ва футболчилар зиммаларидаги вазифаларни бажара олишмаса давралар оралиғида ўзаро тузилган шартномаларни кўриб чиқиш ҳақида огоҳлантирилганди. Лекин якунда бундай бўлиб чиқмади. Фикримизча, Волковга биринчи давра охиригача ишониш лозим эди. Олдинда икки муҳим учрашув кутиб турганди. Бугунги ўзгариш футболчиларга қандай таъсир кўрсатиши тўғриси бизга қоронғу.

Бугун шунингдек, «Андижон» жамоаси мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Бахтиёр Ашурматов Андижонни тарк этди. Ҳозирда айрим «Навбаҳор» мухлислари Бахтиёр Аъзамовични Наманганга қайтиши ҳақида гапирмоқда. Бунга аниқлик киритиш учун Ашурматов билан боғланишга ҳаракат қилдик, аммо алоқага чиқолмадик. Мутахассиснинг яқинларидан бири билан бу ҳақда суҳбатлашганимизда, Ашурматов бироз ҳордиқ чиқаришини таъкидлаб ўтди. «Навбаҳор»га қайтиши ҳақида сўраганимизда эса, суҳбатдошимиз елка қисиш билан кифояланди.

Клуб раҳбарияти бир нечта мутахассислар номзодини кўриб чиқмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, номзодлар орасида Усмон Асқаралиев, Раҳим Қурбонмамедов, Рустам Забиров, Виктор Жалилов, Вадим Абрамов сингари мураббийлар бор. «Навбаҳор»да ҳар қандай ўзгариш бўлиши мумкин. Балки, Бахтиёр Ашурматов яна жамоага қайтар? Фақат буни вақт кўрсатади.

Бизга эса, ким бош мураббий бўлишидан қатъий назар, «Навбаҳор» мазмунли ўйинлар кўрсатса, юқори ўринлар учун курашса бас!

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 08:34, 23.06.2016.
Ўқилди: 5668 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.