«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клублари «Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг трансфер имкониятлари ҳақида маълумот олишди. The Sun нашрининг хабар беришича, Лондон клуби 95 миллион евродан бошланадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
24 ёшли футболчининг келажаги инглиз футболида мавсумлараро танаффуснинг асосий мавзуларидан бирига айланди. Бунга «Челси»нинг чемпионатни 10-ўринда якунлаб, еврокубокларсиз қолгани сабаб бўлмоқда. Шунингдек, Палмернинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Англия терма жамоаси қайдномасига киритилмагани ҳам вазиятни янада жиддийлаштирди.
Сўнгги ҳафталарда «МЮ» раҳбарияти бошқа позицияларни кучайтиришга эътибор қаратган бўлса-да, ярим ҳимоячи номзоди ҳамон кўриб чиқилмоқда. Якунланган мавсумда Палмер клуб миқёсида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













