Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Нани Евро-2016 гуруҳ босқичининг 3-турида Венгрия (3:3) билан ўйиндан сўнг, унинг жамоаси 1/8 финалда Хорватияга қарши ўйнаши ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Навбатдаги қийин ўйин, жамоадошларимга раҳмат. Биз ҳар сафар рақиб гол урганидан кейин, улар билан тенглаша олдик. Афсуски шунча имкониятнинг атиги 3 тасида унумли фойдаландик.
Биз энди ғалабали серияни бошлашимиз керак. Хорватия жуда кучли, аммо биз Европа чемпионатига катта ниятлар билан келганмиз. Ғолиб бўлиш учун йўлимизда учраган барчани мағлуб этишимиз керак. Буни Хорватиядан бошлаймиз», — дея Нани фикр билдирган УЕФА расмий сайтига.