Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри 2-3 Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

«Эвертон» Нани учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Фенербаҳче» жамоаси вингери, Европа чемпионатида Португалия терма жамоаси билан ўзини яхши томондан кўрсатаётган Нани бир қатор клублар назарига тушди.

Gianlucadimarzio.com маълумотига кўра, ушбу 29 ёшли футболчини кузатиб бораётган «Валенсия» ва «Интер» клублари қаторига Англиядаги «Эвертон» ҳам қўшилди.

Инглизлар клуби Нани учун 8,5 миллион евро сарфлашга тайёр. Айнан шунча миқдор унинг «Фенербаҳче» билан шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган.

«Интер» бу вақтда айнан Нани билан бир чизиқда ҳаракатланадиган «Лацио» футболчиси Антонио Кандрева учун ҳам кураш олиб бормоқда. Нанини қўлга киритиши мумкин бўлган асосий даъвогар жамоа сифатида эса «Валенсия» қаралмоқда.

Футболчи якунланган мавсумда Туркия чемпионатининг 28 учрашувида майдонга тушиб, 8 гол урган ва 10 марта голли узатма муаллифи бўлган.

У Евро-2016 турнири гуруҳ босқичидаги 3 учрашувда 2 гол урди.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 13:59, 23.06.2016.
Ўқилди: 3779 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.