«Зенит»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Маурисио Бразилия ва Россия терма жамоаларининг катта турнирлардаги муваффақиятсиз иштироки хусусида ўз фиклари билан ўртоқлашди.
- Европа чемпионатини кўрдингизми?
- албатта. Афсус Россия евро, Бразилия «Копа Америка»да мувафаққиятсизликка учради. Бу икки жамоага юракдан мухлислик қилшгандим. Ҳозир ҳамма нарсани унутиб, қаерда хатоликларга йўл қўйилди. Қандай жиҳатлар етишмади, бу нарсаларни топиш керак ва тузатиш керак. Биз эса ҳозирча бошқа терма жамоаларнинг ўйнини томоша қилиб турамиз, жуда ҳам чиройли ўйинлар бўлиб ўтмоқда. Масалан Аргентина, мағлубиятга учраган бўлсада, Испания, Германия терма жамоалари доимо максимум ҳолатда. Қолаверса, Белгия терма жамоаси ҳам бор. Кўрамиз, ҳаммаси қандай якун топар экан.
— Худди Бразилия терма жамоасининг ҳалокати каби, Россия терма жамоасига Евро-2016да нима бўлди?
— Қачон дўстларим билан бирлашганимизда шу ҳақида гаплашамиз. Узоқ вақтдан бери ҳеч нарса ютолмамиз, бу даврдан чиқиб кетиш осон бўлмаяпти. Бу жуда оғир. Ҳамма ғалабани кутмоқда. Айтганимдек, энди хатоларни тезроқ тузатиб қайтиш керак. Ҳаммаси яхши бўлади.
— Бизда яқин уч кун давомида барча футболчиларимизнинг натижаси туфайли уларни фақат қоралашмоқда. Сизларда ҳам шундайми?
— Худди шундай. Умуман ҳамма жойда бир хил. Лекин ўйлайманки, хатоликка фақат футболчилар йўл қўйишгани йўқ. Бунда барчанинг ҳам айби бор. Ўқитувчилар, раҳбарлар, директорлар – бу ҳолат барчада бўлади. Шунчаки уларни тузатиш керак, холос – футболчининг сўзларидан «Зенит» клуби расмий сайти.
А. Исроилхонов