Кириш Регистрация
26/05 00:00 Реал Мадрид 0-0 Бетис
26/05 17:00 Хетафе 1-2 Мальорка
26/05 19:00 Нефтчи 1-0 ОКМК
26/05 19:15 Сельта 2-2 Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас 1-1 Алавес
26/05 19:30 Сўғдиёна 4-0 Бунёдкор
26/05 21:00 Аталанта 3-0 Торино
26/05 21:00 Наполи 0-0 Лечче
26/05 23:45 Верона 2-2 Интер
26/05 23:45 Эмполи 2-1 Рома
26/05 23:45 Фрозиноне 0-1 Удинезе
26/05 23:45 Лацио 1-1 Сассуоло
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона

«Кичкина» деманг бизни… (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Кундан-кунга қизиб бораётган футбол бўйича навбатдаги Европа чемпионатида эътиборга молик воқеа-ҳодисалар жуда кўп топилади. Биз эса бугун бошқача йўналишдан бориб, Францияда ўзини кўрсатаётган паст бўйли футболчиларга юзландик. Қани кўрайлик-чи, ўзи кичкина бўлса-да, рақибни «кўтариб уриш»га қодир ўйинчилар кимлар экан?

9-10. Н~Голо Канте (Франция) — 169 см.

Кўпчиликнинг фикрича, АПЛнинг 2015|2016 йиллар мавсумидаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиси Франция терма жамоасида ҳам йўқолиб қолмади. Аксинча, у Блез Матюиди ва Поль Погбалар ортида жуда зўр ўйин кўрсатмоқда. Тўғри, Канте камтарона қадди-қомати туфайли ҳаводаги курашларга киришавермайди. Аммо «Лестер» аъзоси Евро-2016нинг 3-туридан кейин тўпни олиб қўйиш ва яккакурашлардаги устунлик бўйича ҳозирча энг яхшилардан бири бўлиб турибди.

9-10. Дрис Мертенс (Бельгия) — 169 см.

Бельгия термасининг тезкор ярим ҳимоячиси қанчалик маҳоратли бўлмасин, Италияга қарши ўйинда захира ўриндиғида қолиб кетди. Чунки жамоа устози техник салоҳияти ундан яхшироқ бўлган Де Брюйне ва Азарларга ишонч билдиришни маъқул топди.

Аммо Дрис «Наполи» таркибида Лоренцо Инсинье ва Хосе Кальехонлар билан бирга Гонсало Игуаиннинг энг яхши тўпурар бўлишига катта ҳисса қўшганди.

6-8. Эмре Мор (Туркия) — 168 см.

Яқиндагина балоғатга етган Туркия термасининг энг ёш футболчиси аслида Данияда туғилган бўлиб, ушбу мамлакатнинг бир нечта терма жамоаларида тўп сурган. Албатта, ёшлар жамоаларида. Шуниси қизиқки, Эмре клубини алмаштириб, Дормунднинг «Боруссия»си сафига ўтгач, тарихий ватани термасидан таклиф олди. Ҳозирга келиб, қанотларда ҳам, марказда ҳам бирдек самарали ҳаракат қила оладиган ёш форвард терма жамоасида асосий  таркибдан жой олиш учун интилмоқда.

6-8. Уэсли Хулахан (Ирландия) — 168 см.

Паст бўйли навбатдаги ярим ҳимоячи фаолияти давомида Ирландия, Шотландия, Англияда тўп суришга улгурган. 2008 йилдан бери эса «Норвич» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ёдингизда бўлса керак, Европа чемпионатининг илк турида баланд бўйли шведлар «митти»гина Уэсли Хулаханга етарлича эътибор қаратишмади ва ўйиндаги илк голни айнан шу футболчи рақиб дарвозасига жойлади.

6-8. Жо Аллен (Уэльс) — 168 см.

Уэльс терма жамоасининг энг фаол футболчиларидан бирининг гавдаси у қадар катта бўлмаса-да, у майдонда бажарадиган иш икки кишига ҳам кўплик қилади. Чунончи, Аллен жамоадошлари - Аарон Рэмси ва Гарет Бэйллар ҳужумга ўтишганида, мудофаанинг биринчи чизиғига ёлғиз ўзи жавоб бериши керак. Ваҳоланки, «уэльслик Хави» атиги 168 см. бўйга эга, холос. Шундай бўлсада, ҳозирча Жо ўз вазифасини ортиғи билан адо этмоқда. Айтганча, инглизларнинг иккинчи, ғалаба тўпида ҳам Алленнинг айби йўқ эди.

3-5. Педро (Испания) — 167 см.

Вазни енгил, бичими чоғроқ бўлгани учун Педронинг тезлиги жуда юқори. У ўз қанотидан олдинга ташланса, унча-мунча ҳимоячини ортда қолдириб кетиши аниқ. Афсуски, бу хислат «Барселона» клуби ва Испания терма жамоаларида унчалик наф келтирмаяпти. Аммо у ўтган йили Англияга кўчиб ўтиб, ўзига-ўзи имконият ҳосил қилди. Зеро, туманли ўлкада тезлик доимо етарлича ҳурмат олиб келган.

3-5. Эммануэле Жаккерини (Италия) — 167 см.

Очиғини айтганда, Жаккерини — Италия термаси атрофидаги ҳазил-мутойибалар учун бош омил. Лекин у майдонга тушдими, бас, «кичкина деманг бизни...» қабилида иш тутадиганлардан. Айниқса, «скуадра адзурра» устози Антонио Конте уни қанотдан олиб, марказга жойлаганидан сўнг, Жаккерини бутунлай «очилиб кетиб», Бельгия дарвозасини ғоят чиройли усулда ишғол қилди.

3-5. Мирослав Стох (Словакия) — 167 см.

Словакия терма жамоасининг вингери кўринишидан кичкина ва нимжон йигит. Лекин унинг зарбалари шунчалик кучли ва аниқки, Стох 2012 йили мавсумнинг энг чиройли голи соҳибига аталган Фаренц Пушкаш номидаги мукофотга сазовор бўлган.

2. Жейми Уорд (Шимолий Ирландия) — 165 см.

«Ноттингем Форест»нинг 30 ёшли бу ҳужумчиси британияликлар учун ғайриоддий пакана бўйга эга. Аммо омадни қарангки, худди шунинг учун ҳам у рақобатчиларини ортда қолдириб, терма жамоа асосий таркибига сирғалиб кириб олган. Унинг майдондаги вазифаси - рақиб ҳимоячиларидан эпчиллик билан ўтиб кетиб, бош тўпурар - Кайл Лафферти учун вазият яратиш.

1. Лоренцо Инсинье (Италия) — 163 см.

Евро-2016нинг энг паст бўйли футболчиси айни вақт­да чемпионатдаги энг енгил вазнли ҳамдир - деярли 58 килограмм. Таққослаш учун, унинг термадаги шериги Грациано Пелле Лоренцодан 30 сантиметр баландроқ. Ажабланарлиси шундаки, «узун-қисқа» бу тандем қитъа турниридаги энг хавфли ҳужумчилар жуфтлигидан бири бўлиб турибди.

Championat.com - Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:57, 24.06.2016.
Ўқилди: 6251 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.