Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Умар Мўманийнинг Евро-2016 гуруҳ босқичи учун чизган карикатуралари

Баҳо:
+ | -

Иорданиялик Умар Мўманийнинг ижоди бутун дунёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борилади.


Футбол оламида рўй бераётган воқеаларни ажойиб сатираси билан расмда акс эттира оладиган карикатурачининг Twitter саҳифасига бир қатор ўзбекистонлик ишқибозлар обуна бўлган.


Евро-2016 вақтида Умар Мўманий бўш ўтиргани йўқ. Қуйида Европа Чемпионатига атаб у томонидан чизилган энг сара карикатуралар билан танишиб чиқишингиз мумкин.


Исландия викинглари Португалия терма жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Бунинг учун улар Криштиану Роналдуни қуролсизлантириб қўйиши керак эди.


Россия ва Англия терма жамоаси мухлислари ўртасидаги тўқнашув ҳақида.


Даниел Старриж ва Жейми Варди захирадан майдонга тушиб, Уэльснинг кунини кўкка совурди. Умар Мўманий буни қуйидагича тасвирлади. Унда Бэйлнинг ажойиб голи ўз қимматини йўқотгани яққол акс этган.


Лука Модрич Туркия дарвозасини ишғол қилаётган вазиятда Ўзан Тўфон сочларини тўғирлаётгани яққол кўриниб қолганди. Бу Мўманийнинг эътиборидан четда қолиб кетмади.


Грациано Пелле ва Эммануэль Жаккерини томонидан урилган голлар Бельгияни мана шу ҳолга солиб қўйди.


Европа Чемпионатлари тарихида тўп сурган ёши энг катта футболчини биз Францияда кўриб турибмиз. Габор Кирай қирчиллама ёшдан ўтганига қарамай, Венгриянинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшиб турибди. Унинг машҳур иштони ҳақида энди ҳамма билади.


Англия терма жамоаси гуруҳни Уэльсдан кейин 2-ўринда якунлагач, Қиролича Елизаветта II тожни Рунига эмас, Бэйлга кийдириб қўйди.


Кристиан Фукс ва Давид Алаба Криштиану Роналдуга гап отаётган вазият. Криштиану Роналду омма олдида аёллар колготкисида кўриниш берди. Шунингдек, Австрияга қарши ўйинда пенальтидан гол ура олмай, эътибор жалб қилди.


Иван Ракитич, Лука Модрич, Марио Манжукич ўт ўчирувчилар ролида. Чехияга қарши хорватлар туппа-тузук ўйнаб турганди. Мухлислар стадионга пиротехника воситаларини улоқтириб, хорватияликларнинг шаштини тушириб юборди ва ўйин дуранг билан якунланди.
.

Исландия, Ирландия каби терма жамоалар гуруҳ босқичида жилла қурса 1 тадан ғалабага эришди. Криштиану Роналдудек футболчиси бор Португалия терма жамоаси эса битта ҳам ўйинни ўз фойдасига ҳал қилмай, гуруҳ босқичидан эсон-омон ўтиб олди. Яна айб журналистлардадек, Роналду уларнинг микрофонини улоқтириб ҳам юборди.



Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв туппа-тузук кўрингани билан, ғалати қилиқлари бор экани 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида кўринганди. Евро—2016 да ҳам Лёв оммани зериктиришни истамади.


Ўз дугонасининг муваффақиятларидан қувонмайдиган қизлар учраб туради. Умар Мўманий жамоадоши Аарон Ремзининг голига муносабат билдираётган Бэйлни мана шундай тасвирлашни истади.


Испания терма жамоаси нимчорак финалда Италия билан тўқнаш келмасликни истаганида, Серхио Рамос пенальтидан гол уриши керак эди. Не қилсинки, унинг «Реал»даги жамоадоши Лука Модрич Хорватия сафида бўлса?! Модрич жамоа сардори Дарио Срнага Рамоснинг эҳтимолий зарба йўналишини айтиб берди. Срна эса барчасини оққизмай-томизмай Субашичга етказди. Натижа Рамоснинг ноаниқ зарбасига сабаб бўлди.


Францияда Уэльс терма жамоаси етакчилари Бэйл ва Рэмзи мамлакат ишончини тўла оқламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:28, 24.06.2016.
Ўқилди: 14160 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.