Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

"Пахтакор" - "Олмалиқ". Учрашувга оид маълумотлар

Баҳо:
+ | -

26 июнь куни "Пахтакор" олий лиганинг 14-турида "Олмалиқ"ни қабул қилади.

Биринчи даврада уйдаги охирги учрашув якшанба куни "Олмалиқ"қа қарши ўтказилади. Игорь Шквирин жамоаси мавсумни омадсиз бошлаб, сўнгги турларда ўзига келишга улгурди. 13-турдан кейин ҳар икки жамоа ўйинга тайёргарлик кўриш билан банд бўлди. Беллашувни "Пахтакор" ҳимоячиси Даврон Ҳошимов сариқ карточкалари сабабли ўтказиб юборади.
 
Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар 16 учрашувда майдонга тушишган. Уларнинг 11тасида жамоамиз, 3тасида рақиб зафар қучган. 2 баҳс дуранг билан тугаган. Тўп киритиш борасида "Пахтакор" устун, 25-9. Тошкентдаги 8 ўйинда "шерлар" 5 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишган.

Ўйин расмийлари
Учрашувни Дмитрий Пислегин бошқариб боради. Назоратчи сифатида Фарҳод Абдуллаев, ПФЛ вакили сифатида Фарҳод Магометов ишлайди.
 
"ПАХТАКОР" - "ОЛМАЛИҚ"
Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Наби Рўзимов (Тошкент), Равшан Копадзе (Фарғона).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.
 
Чипталар
Ўйинга чипталарни стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин. Ёшлар жамоалари 25 июнь, шанба куни Қибрайда соат 17:45да учрашувни бошлашади. Асосий таркиблар баҳсига эса 26 июнь, якшанба куни "Пахтакор" стадионида 19:20да старт берилади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 16:46, 24.06.2016.
Ўқилди: 4150 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик