«Ювентус» ва Италия терма жамоасининг ҳимоячиси Жоржио Кьеллини Буюк Британияни Европа иттифоқидан чиқиб кетиши юзасидан фикрларини баён қилди.
«Бу янгилик барчани карахт аҳволга солиб қўйди. Энди бошқалар ҳам шуни истаб қолиши мумкинлиги бунданам кўпроқ хавотирга солмоқда. Италияда ҳам референдум? Бўлиши мумкин, лекин Италия буни қўллаб-қувватламайди деган фикрдаман. Балки ҳеч нарса ўзгармасдан қолар. Агар одамларда норозилик кайфияти бўлса, улар ўйлаб ўтирмасдан ҳар қандай ўзгаришлар учун овоз бериб қўядилар. Буюк Британияда айнан шу нарса юз берди деган фикрдаман», – деди Кьеллини.