«Рома» Златан Ибраҳимович учун курашда «Манчестер Юнайтед» билан рақобатга киришмоқда.
Римликлар швециялик ҳужумчига икки йиллик шартнома таклиф қилишди. Унга кўра, футболчи бир йилда 7 миллион евро маош олади. "Fooball Italia"нинг хабар тарқатишича, футболчига таклиф қилинаётган маошнинг бир қисми ҳомийлар томонидан қопланади.
Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович «ПСЖ»ни эркин агенти сифатида тарк этди. Унинг агенти Мино Райоланинг айтишича, футболчи ҳали келажагини ҳал қилиб олмаган.