Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Луиш Нани ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Евро-2016 мусобақасидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
Португалия терма жамоаси сардори Венгрия термаси дарвозасига иккита гол урди.
"Криштианунинг майдонда нималар қила олиши ҳаммага маълум. У Европа чемпионатида яна бир нечта гол ура олишига 100 фоиз аминман. Ҳеч ким унинг шаънига ёмон фикрлар билдира олмайди, у фантастик ўйинчи ва Венгрия термаси дарвозасига урган голлари билан танқидчиларнинг оғизларини ёпиб қўйди", - дейди Нани.