"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда ҳам жамоа яримҳимоячиси Исконинг хизматидан фойдаланмоқчи, дея хабар беради AS.
Манбага кўра, франциялик мутахассиси июль ойи ўртасида футболчи билан суҳбатлашиб, уни жамоада қолишга кўндириб кўради. Ўтган мавсум якунида Иско ўз ўйини билан Зиданнинг ишончини оқлаган ва яна кучли ўйин кўрсатиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилдирган.
Искога "Ювентус" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқмоқда. Футболчи кўпроқ майдонга тушиш мақсадида ушбу жамоалар таклифини қабул қилиши мумкрн.
Иско ўтган мавсумда примеранинг 31 учрашувида майдонга тушган (21 марта асосий таркибда) ва 3 гол урганҳамда 7та голли узатма оширган.