Италия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Мауро Каморанези Евро-2016 мусобақасида Уэльс термаси футболчиси Гарет Бэйл ва Венгрия терма жамоасига қойил қолаётганини маълум қилди.
"Таниқли футболчилар ўз клубларида жуда яхши ўйнайдилар. Аммо кутилган ўйинни унчалик кучли бўлмаган терма жамоа ўйинчиси — Гарет Бэйл намойиш қилмоқда.
Венгрия терма жамоаси мен учун ҳақиқий сюрприз бўлмоқда. Бу терма жамоа оддий иш бажармоқда: яхши ҳимояланмоқда ва ажойиб ҳужумлар уюштирмоқда, бу натижа келтирмоқда", — дейди Каморанези.