Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Евро-2016. Франция иродали ғалаба эвазига чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионати мезбонлари муваффақиятли юришни давом эттирадиган бўлди. Франция терма жамоаси Ирландияга қарши бўлиб ўтган нимчорак финал баҳсида иродали ғалабани қўлга киритди. Бунда жамоа етакчиси Антуан Гризманнинг ҳиссаси катта бўлди.

Баҳснинг биринчи дақиқасидаёқ Поль Погба ўз жарима майдончаси ичида рақиб футболчиси Шейн Лонгга нисбатан қўполлик ишлатиб, пенальтига сабаб бўлди. Брэди 11 метрли нуқтадан адашмади ва ҳисобни очди.

Биринчи бўлимда французлар рақиб мудофаасини ёриб ўта олишмади ва деярли хавф сола олишмади. Аксинча, ирландлар икки марта мезбонлар дарвозасини ишғол қилишга яқин келишди.

Иккинчи 45 дақиқаликда эса барча ўз изига тушди. Дешам шогирдларининг кетма-кет ҳужумлари самара келтира бошлади. Антуан Гризманн 3 дақиқа ичида (58 ва 61-дақиқаларда) иккита гол уриб, тарозу палласини ўз жамоаси томонига оғдирди. Дастлаб Санья ўнг қанотдан етказган узатмани "Атлетико" футболчиси бош билан дарвозани ишғол қилди. Кейинги вазиятда эса олис масофадан етказилган узатмани Жиру бош билан жамоадошига қолдирди ва Антуан яккама-якка вазиятдан самарали фойдаланди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, ирландиялик Даффи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаётган Гризманни йиқитди ва майдондан четлатилди. Шундан кейин францияликлар яна бир неча марта гол уриш учун имкониятларга эга бўлишди. Жумладан, Гризманн хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди. Бирга-бир вазиятда унинг йўллаган зарбасини ирландиялик посбон қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Франция терма жамоаси ўз уйида ўтаётган мусобақанинг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлди.

Евро-2016, нимчорак финал
Франция – Ирландия 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 2, пенальти Брэйди, 1:1 – 57 Гризманн, 2:1 – 61 Гризманн.
Франция – Льорис, Санья, Рами, Косьельни, Эвра, Матюиди, Канте (Коман, 46; Сиссоко, 90), Погба, Гризманн, Жиру (Жиньяк, 74), Пайет.
Ирландия – Рэндолф, Коулмэн, Даффи, Кио, Уорд, Хендрик, Маккарти (Хулахан, 72), Брэйди, Лонг, Мерфи (Уолтерс, 65), Макклейн (О′Ши, 69).
Огоҳлантиришлар: Коулмэн (25), Канте (27), Хендрик (41), Рами (44), Лонг (72).
Четлатиш: Даффи (66).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:53, 26.06.2016.
Ўқилди: 7340 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.