Германия терма жамоаси Евро-2016 нимчоракфиналида Словакияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Дарвозабон Мануэль Нойер ушбу ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Натижада Германия Европа чемпионатлари тарихида, мусобақа стартидан бошлаб “қуруқ” ўйинлар серияси бўйича пешқадамга айланиб олди. Германия чемпионат стартидан ҳисобласак, 4та ўйин - 360 дақиқадан буён ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда.
Рўйхат қуйидагича:
Германия (Евро-2016) – 360 дақиқа
Польша (Евро-2016) – 351 дақиқа
Италия (Евро-1980) – 323 дақиқа
Германия (Евро-1996) – 320 дақиқа