Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос терма жамоада туб ўзгаришларга эҳтиёж борлигига ишонмаяпти.
"Авлодлар алмашуви? Диванда ўтириб олиб гапириш осон. Ниманидир ўзгартириш кераклигини билмайман. Ахир бошқа терма жамоаларда 35 ёшли ўйинчилар ҳам бор. Мағлубиятлардан сўнг қанча кам гапиришса, шунча яхши. Мен ғалаба иштиёқида ёнган бирнечта қария футболчиларни биламан. Агар ўтмиш билан яшасанг, терма жамоада сенга ўрин йўқ", — дейди Рамос.