"Ювентус"нинг янги ўйинчиси Дани Алвес ўзининг туринликлар сафига ўтишини изоҳлади.
"Ювентус"да ўйнаш мен учун катта шараф. Кулбда чемпионлар лигасини ютиш орзуси бор ва мен бу орзуни амалга оширмоқчиман. Мени "Юве"нинг тарихи илҳомлантиради. Шунингдек, янги мамлакатда янги таассуротларни бошдан кечирмоқчиман.
Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун "Ювентус"га нима керак, аниғини айта олмайман. Мен шунчаки бунинг устида ишлайман. Бу қизиқарли чақирув, клуб тарихига кириш учун менга яхши имконият. Мен ҳали бош мураббий билан гаплаша олганим йўқ ва у мендан нима талаб қилишини ҳам билмайман. Осон вазифа кутмаяпман", - дейди Алвес.