Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Дербига бой ҳафта

Баҳо:
+ | -

Ушбу ҳафта Ўзбекистон чемпионати учун қизиқарли ўтиши турган гап. Чунки бир йўла тўртта дербини томоша қиламиз. «Водий дербиси»да «Навбаҳор» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилади ва бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа нафақат мусобақа жадвалидаги ўрнини яхшилайди, балки мухлислари наздида ҳам бироз обрўйини тиклаб олиши мумкин. Шунингдек, «Воҳа дербиси»да ҳам жуда қизиқ тўқнашув бўлиб ўтади – «Насаф» сафарда «Машъал» синовидан ўтиши лозим. «Насаф» учун «Машъал»га қарши кечадиган ўйин ҳаёт-мамот жангига айланиши мумкин. Чунки муборакликлар ўз майдонларида кечадиган баҳсда осон таслим бўлмасликлари аниқ. Бундан ташқари «Пойтахт дербиси»да «Обод» ва «Пахтакор» ўртасида кечадиган ўйиннинг ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

ДЕРБИЛАР ДЕРБИСИ

Аммо «дербиларнинг дербиси» - барибир, «Локомотив»-«Бунёдкор» тўқнашуви бўлади. Ушбу учрашувнинг олий лигада кўп нарсага ойдинлик киритиши кутилмоқда. Айниқса, «Локомотив» 14-турда «Металлург»га қарши кечган учрашувда очко йўқотиб, «Бунёдкор» биринчи ўринга кўтарилиб олгач, ўзаро тўқнашув ўзгача кўриниш олиши турган гап. Тўғри, «Локомотив»нинг ҳисобида битта қолдирилган ўйин бор («Қизилқум»га қарши), аммо ҳозир бу билан кимнинг иши бор? Факт шундаки, мавсум бошида чемпионликка асосий даъвогар ҳисобланган «темирйўлчилар» ҳозир иккинчи ўринда бормоқдалар. Шундай экан, «Пойтахт дербиси»да ҳар икки жамоа  кўп нарсаларни исботлашга интилишлари тайин.

Ушбу мақолани ёзиш олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рауф Талгатович Инилеевнинг интервьюси билан танишиб чиққан эдик. Суҳбатни газетамиз саҳифаларида ўқиб олишингиз мумкин. Тажрибали мураббий чемпионликка даъвогар жамоалар ҳақида фикр юритаркан, ҳар икки клубга ҳам ажойиб тавсиф берди. Рауф Талгатович «Локомотив» ҳақида гапираркан, асосий урғуни унинг таркибида тажрибали футболчилар кўплигига қаратди. «Бунёдкор» эса бир неча йиллардан буён ёшларни тарбиялаш йўлидан кетаётгани айтилган. Табиийки, икки хил ривожланиш йўлини танлаган клублар ўртасида кечадиган кураш ҳар қандай мухлисни қизиқтириши аниқ.

ҲАЛ ҚИЛУВЧИ(МИ?)

«Локомотив» - «Бунёдкор» тўқнашуви нафақат 15-тур ва биринчи давра, балки мавсумнинг энг қизиқарли ўйинларидан бўлади, бу аниқ. Аммо биласизми, ўзимизга қолса ушбу баҳс мавсум тақдирини ҳал қиладиган учрашув бўлади, дейишга шошилмаган бўлардик. Ҳар қанча қизиқарли кечмасин, бу ўйин барибир олий лига тақдирини ҳал қилиб бермаса керак. Нимага дейсизми? Бунинг бир неча сабаблари бор.

БИРИНЧИ САБАБ

Биринчидан, Ўзбекистон чемпионатида энди биринчи давра якунланиб бормоқда. Олдинда ҳали бутун бошли 15та ўйин кутиб турибди. Бу ўйинларда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, Тошкент дербисининг аҳамиятига ҳар қанча эътибор қаратмайлик, уни ҳал қилувчи баҳс дейишдан ўзимизни тиямиз. Умуман, бундай фикр бутун бошли олий лига учун ҳурматсизлик ҳам бўлар эди. Ахир қаерда кўргансиз, биринчи давра якунига етгани ҳамоно чемпион номи аниқ бўлган чемпионатни? Албатта, шундай бўлиши мумкин, тарихда мисоллар етарличадир балки, аммо бундай чемпионатлар одатда савия жиҳатидан анча пастда турадилар. Олий лигада эса айниқса, сўнгги вақтларда кутилмаган натижалар борган сари одат тусига кириб бормоқда. Бу эса ўз-ўзидан иккинчи сабабни келтириб чиқаради.

ИККИНЧИ САБАБ

Яхши биламиз, жорий мавсумдан эътиборан «Бухоро», «Металлург» ва «Қизилқум» клублари ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйганлар ва бу ҳолат Ўзбекистон чемпионатидаги кураш анча кескинлашишига сабаб бўлди. Юқорида келтириб ўтганимиз Рауф Инилеевнинг интервьюсида ҳам бунга алоҳида тўхталиб ўтилган. Бу йил «Қизилқум» ва «Бухоро» «Пахтакор»дан очко тортиб олишди, «Металлург» эса «Бун-ёдкор» ва «Локомотив» билан дуранг ўйнаб, «Насаф»ни мағлубиятга учратди. Бундай сенсацияларни олдин ҳам кузатганмидингиз? Табиийки энди мухлислар иккинчи даврани ҳам ўзгача интиқлик билан кутадилар. Чунки натижа ҳам шунга яраша. Демак, «Локомотив» - «Бунёдкор» баҳсида ким ғалаба қозонмасин, ҳозирдан уни чемпион деб аташ - ноинсофлик бўлар эди. Қолаверса, бундай қилмаслик учун учинчи сабаб ҳам бор.

УЧИНЧИ САБАБ

Ишонинг, «Пахтакор» ва «Насаф» ҳозир анча қийналиб қолган бўлишлари мумкин, аммо улар ҳали чемпионлик курашига қайтишга албатта, уриниб кўрадилар. Тўғри, биринчи даврада уларнинг иши у қадар юришмади. Ҳозирги кунга келиб «Насаф» мусобақа етакчиси «Бунёдкор»дан 8 очко, «Пахтакор» эса 12 очко ортда қолиб кетган. Бироқ бу билан уларни ҳисобдан чиқариб қўйиш ярамайди. «Насаф» ва «Пахтакор» чемпион бўла олишмаса ҳам ҳеч бўлмаганда рақиблари оёғидан чалиб қолишга интилишлари муқаррар. Бу эса ғолиблик курашига кутилмаган ўзгаришлар киритиши ҳеч гап эмас.

ЯКУНДА

Хуллас, шундай гаплар. Бизни эртага ажойиб баҳс кутиб турибди. Бироқ бу ўйинга қараб бутун бошли мавсумга баҳо бериб қўймасликни сўраган бўлардик. Шунчаки, стадионга келинг ва севимли жамоангизга мухлислик қилинг. Агар сиз на «Локомотив» ва на «Бунёдкор»га ишқибоз бўлсангиз, ҳеч қиси йўқ, барибир келаверинг. Чунки ишонамизки, ўша куни сиз асл футбол томоша қиласиз. Ахир клублар уялтириб қўйишмас...

АБДУЛЛОҲ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:03, 30.06.2016.
Ўқилди: 2968 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.