Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар Венгрияга қарши учрашувда (4:0) олган жароҳати бошқа безовта қилмаётгани ва Евро-2016 чорак финалида Уэльсга қарши учрашувга тайёрлигини маълум қилди.
"Ҳа, ҳаммаси жойида. Ўйингача вақт бор, охирги машғулотда умумий гуруҳ билан шуғалландим. Кўрамиз, нима бўларкан, аммо мен ўйнашга тайёрман.
Уэльс термаси - қийин рақиб. Биз улар билан Евро сарлашида ўйнаганмиз. Гол ура олмаган эдик, вазиятлар ҳам ярата олмагандик. Аммо бу бошқа воқеа. Умид қиламанки, очиқ ўйин бўлади", - дейди Азар.