Кириш Регистрация

Александр Хомяков: “Рақиб сафида етакчиларнинг йўқлиги бизга қўл келди”

Баҳо:
+ | -

"Машъал" - "Насаф" (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Машъал” жамоаси бош мураббийи Александр ХОМЯКОВ ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

"Ғалабадан хурсандман. Биз учун жон куйдирган мухлисларни табриклайман. Футболчиларимга ҳам раҳмат. Қўлларидан келган барча ишни қилишди ва ғалабага эришишди. Қўзибоев? Уни ўйин тактикасидан келиб чиқиб захирада қолдирган эдик. Мавсумни жуда ёмон бошлаганимизга қарамай, охирги уч турда ғалабага эришиб, мавқеимизни яхшилаб олдик. Болалар охирги турларга келиб “уйғонишди”. Ботир Носиров захирада қолаяпти? Жавоҳир Илёсов ҳозир яхши ўйин кўрсатаяпти ва бизни кўп ҳолларда қутқармоқда. 

Умуман “Насаф”ни яхши ўргангандик. Жамоа таркибида жароҳатлар борлигини билардик. Лекин асосий таркибнинг бу қадар катта қисми ўйнамаслигини билмасдик. Очиғ айтаман: рақиб таркибида етакчиларнинг йўқлиги бизнинг вазифамизни осонлаштирди. Шунга қарамай бизга осон бўлмаслигини билардик. Амалда шундай бўлди ҳам. Биринчи бўлимда кўплаб имкониятларга эга бўлгандик. Иккинчи бўлимда рақиб ҳужум қилишини билардик. Шу боис асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилдик" - деди Хомяков.  

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 23:23, 01.07.2016.
Ўқилди: 3075 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик